| Раҳматулла Баракаев. Зафар диёрнинг зафарли ижоди |
|
|
|
|
Умумадабиётнинг ажралмас қисми бўлган болалар адабиёти оналарнинг болаларига айтган аллаларидан, болаларнинг ақл-заковатини шакллантиришга хизмат қиладиган тез айтишлару топишмоқлардан бошлаб, оғзаки ижод намуналаридан ўзига хос ёзма адабиёт сифатида шоёнлик топди. Ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари эса болалар адабиётимизнинг том маънодаги шаклланиш даври бўлди. Шоирнинг “Ватан” деб номланган ушбу шеъри Иккинчи жаҳон уруши йилларида ёзилган. Маълумки, ҳар бир даврнинг ўз етакчи мавзулари бўлади. Бу мавзуларда яратилган асарлар қиммати эса, аввало, конкрет давр воқелигини қай даражада жонлантира олганлиги билан ўлчанади. Шу маънода, Иккинчи жаҳон уруши даврининг асосий мавзуси Ватан мадҳидир. Инчунин, шу даврда яратилган Ватан мавзуидаги ёзувларда вояга етаётган ёш авлодни туғилиб-ўсган, киндик қони тўкилган она тупроққа садоқат руҳида тарбиялаш, унинг ҳар бир қаричини қадрлашга ўргатиш руҳи устуворлик қилади. Чаман-чаман боғларнинг, Дарҳақиқат, фарзандларимиз “чаман боғ”нинг обод Ватанимизнинг энг гўзал ва сўлмас гуллари “жамбил, райҳон”ларидирлар. Фақат уларгина “қувноқ қўшиқлар” айтиб, “ҳар ённи жаранглатиб”, бахтли ёшликни мадҳ этишлари мумкин. Ушбу фахриянинг болалар тилидан айтилиши ва “жамбил, райҳон” сингари такрорланмас ўхшатишлар эса шеърнинг самимияти ва ғоявий-эстетик аҳамиятини янада оширган, ёш китобхонга тўла етиб боришини таъминлаган. Бу фикр “Баҳор” шеърида янада ёрқинлаштирилган. Гул Ватан, гулзор Ватан баҳорда янада кўрк очиши, унинг фарзандлари гулу булбуллари эркинликни, бахт-саодатни куйлаши шеърнинг бошидан охиригача қизил ип бўлиб ўтади: Шу руҳ табиат гўзалликларини Ватан гўзаллиги билан боғлаб тасвирлаш шоирнинг ушбу мавзудаги деярли барча шеърларига хос бўлган хусусиятлардир. Мазкур шеърда ҳам ёш боланинг ўсиб-униб келаётган беғубор гулга, Ватаннинг ушбу гуллар билан янада чирой очган гулзорга, фарзандларимизнинг Ватан гўзалликларини куйлашдан чарчамайдиган булбулга ўхшатилиши тўла маънода ўзини оқлаган, шеър бадииятини оширишга хизмат қилган. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Кўнгил сен гар вафо истар эсанг…Кўнгил сен гар вафо истар эсанг, дилдор топилмасму? Жудолик д... |
![]() Аввалғиларға ўхшамасКўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас Ким, ул ойнинг ҳ... |
![]() Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» маснавийсидаги эшак (хар) рамзи ишлатилган байтларҲарчанд ки хар қолса кўчар,Ҳар кўчада бўлса ҳам у хардир бароба... |
![]() Шайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хуморШайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хумор,Соҳибидир риёнинг, з... |
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Абдулҳамид Чўлпон. Тараққий (ҳикоя)Шунинг билан тараққий қилиб бўлурми?Ҳали кун буткул ётиб кўрунм... |
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |




























