Facebook
Баҳс PDF Босма E-mail

БАҲС - икки шоир орасида баҳс, мунозара тарзида юзага келган лирик шеър. Баҳс мазмунидаги асарларда асосан, муаллиф дунёқараши билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий масалалар акс эттирилади.
Муқимийнинг Муҳйига юборган «Бўлдиму» шеъри, Ҳамзанинг баъзи жадидларга қарата ёзган «Гапур», Абдулла Авлонийнинг Юсуф Сарёмийга бағишланган «Ғалат», Ғайратийнинг Чўлпоннинг «Бузилган ўлкага» шеърига жавоб тарзида ёзилган «Тузалган ўлкага», Ботунинг Фитрат қаламига мансуб «Менинг кечам» шеърига жавобан битилган «Менинг кундузим» асарлари ушбу жанрнинг типик намуналаридир.
Шеърхонлар яхши билишадики, Ғ.Ғуломнинг «Кулол ва заргар» шеъри М и р м уҳсиннинг «Бир кулол ўғли эдим» асарига, Миртемирнинг «Тортиқ» асари (Эркеш шоирга жавоб) тарзида битилган. Демак, баҳс жанри мавзу доираси ғоявий кураш билан чекланмай, ҳамфикрлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳам бўлиши мумкин.