Facebook
Аштар PDF Босма E-mail

АШТАР —        (арабча        — айбли        иш        килган)        мафоийлун (V---) солим рукнининг «шатар» (айбли иш қилиш) зиҳофига йўлиқиши оқибатида пайдо бўлган тармоқ рукн (чизмаси: — V —; ўқилиши «фоилун»). «Аштар» тармоқ рукни мумтоз шеъриятда ғазал, рубоий, қасида ва қитъа вазнлари таркибида учрайди. Масалан:
Фас-ли нав- / ба-хо-р ўл-ди / ке-ти-бон / зи-мис-тон-лар,
—   V   —   / V —   —   — / — V —   / V —   —   —
Дўс-т-лар, / ға-ни-мат-дур, / сай-р э-тинг / гу-лис-тон-лар.
—   V —   / V —   —   — / —   V   —   / V —   —   —
Фурқат ғазалидан олинган ушбу байтнинг садр, ибтидоъ ва иккинчи хашвлари «фоилун», яъни «мафоийлун»нинг «аштар» тармоғидан иборатлиги туфайли унинг вазни ҳазажи мусаммани аштари солим деб аталади.