Facebook
Ахрам PDF Босма E-mail

АХРАМ — (арабча — бурни кесилган) мафоийлун (V---) рукнининг «харм» (бурун кесиш) зиҳофига йўлиқиши натижасида хосил бўлган тармоқ рукн (чизмаси:---). Бу тармоқ рукн мумтоз шеъриятда кўпинча рубоий вазнларини ташкил қилишда иштирок этади. Масалан:
Эй сен- си / з ум-рим-ди / н о-со-йиш / йўқ,
—   —   V /   —    —   V / —   —   — /  
~ Кўз ис-тар- / ким, кўр-са / жа-мо-линг-ни / ўқ,
— —   — / —    —   V / V —    —   V /
~ Кел-гил-ки, / бир қат-ла / у-зо-ринг-ни / кў-рай,
— —   V /   —   —   V / V —   —   V / V —
Ким хаж-ри / нг ур-ди бу / кўк-сим-ға / ўқ.
—    —   V /   —   V — / —   —   V / ~
Алишер Навоий қаламига мансуб мазкур рубоийнинг иккинчи мисрасининг биринчи рукни, яъни ибтидоъ ахрам тармоғидан ташкил топган. Шу туфайли ушбу мисра вазни ҳазажи мусаммани ахрами ахраби макфуфи азалл деб юритилади. Мазкур тармоқ рубоий мисраларининг биринчи рукни ўрнида
келиб, 12 та вазн юзага келтиради. Булар қуйидагилардир:
1) хазажи мусаммани ахрами аштари солими абтар;
2) хазажи мусаммани ахрами аштари солими азалл;
3) хазажи мусаммани ахрами аштари макфуфи ажабб;
4) хазажи мусаммани ахрами аштари макфуфи ахтам;
5) хазажи мусаммани ахрами ахраби солими абтар;
6) хазажи мусаммани ахрами ахраби солими азалл;
7) хазажи мусаммани ахрами ахраби макфуфи ажабб;
8) хазажи мусаммани ахрами ахраби макфуфи ахтам;
9) хазажи мусаммани ахрами абтар;
10) хазажи мусаммани ахрами азалл;
11) хазажи мусаммани ахраби ажабб;
12) хазажи мусаммани ахрами ахраби ахтам.