Facebook
Ахраб PDF Босма E-mail

АХРАБ — (арабча   — вайрон бўлган) мафоийлун (V —--) рукнининг «харб» (вайрон қилиш) зихофига учраши натижаси ўлароқ, хосил бўлган «мафъувлу» (чизмаси: — V) «хароб бўлган, вайрон қилинган» деган маъно берувчи тармоқ рукн. Ушбу тармоқ рукн мумтоз шеъриятимизда жуда кенг қўлланилади. Масалан Лутфийнинг
Сен сан се- / ва-рим, хо-х / и-нон, хо-х / и-нон-ма,
—   —   V / V —   — V / V   —   — V / V —   —
Қон-дур жи- / га-рим, хо-х / и-нон, хо-х / и-нон-ма.
—   —   V / V —   —   V / V —   — V / V--
байтидаги садр ва ибтидоъ, яъни хар иккала мисранинг биринчи рукнлари «мафъувлу» «мафоийлин»нинг «ахраб» тармоғи саналади. Шу сабабдан ушбу байтнинг вазни ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф дея юритилади. Ушбу тармоқ рукн рубоий жанрининг 12 та вазнида   биринчи рукн ўрнида келади ва бу хил рубоийлар гурухига нисбатан ахраб шажараси истилохи ишлатилади. Ахраб шажараси қуйидаги рубоий вазнларини ўз қамровига олади:
1) хазажи мусаммани ахраби мақбузи солими абтар;
2) хазажи мусаммани ахраби мақбузи солими азалл;
3) хазажи мусаммани ахраби мақбузи макфуфи ажабб;
4) хазажи мусаммани ахраби мақбузи макфуфи ахтам;
5) хазажи мусаммани ахраби макфуфи солими абтар;
6) хазажи мусаммани ахраби макфуфи солими азалл;
7) хазажи мусаммани ахраби макфуфи ажабб;
8) хазажи мусаммани ахраби макфуфи ахтам;
9) хазажи мусаммани ахраби солими ахрами абтар;
10) хазажи мусаммани ахраби солими ахрами азалл;
11) хазажи мусаммани ахраби солими ажабб;
12) хазажи мусаммани ахраби солими ахрам.