Facebook
Афоризм PDF Босма E-mail

АФОРИЗМ — (хикматли сўз) муаллифи маълум бўлган, чуқур мазмунли, аниқ ва ихчам шаклли хикматли гап. Афоризм қанчалик сиқиқ хажмга эга бўлса, унинг ифодалилиги, таъсирчанлиги шунчалик кучли бўлади. Ушбу хусусияти билан афоризмлар халқ мақолларига яқин туради. Халқ мақолларидан фарқли равишда афоризмларнинг муаллифи аниқ бўлади. Буюк сўз усталарининг айрим хикматли мисра, байтлари афоризмга, хатто мақолга айланиб кетган. Масалан:
Кўп демак бирла бўлмагил нодон,
Кўп емак бирла бўлмагил ҳайвон.
Ҳазрат Навоий қаламига мансуб «Махбуб ул-қулуб» асаридаги ушбу байт «Оғзига келганни демак нодоннинг иши,   олдига қўйганни емак хайвоннинг иши» кўринишидаги халқ мақолига айланиб улгурган.
Қисқаси, шаклан ихчам, образ ва фикрга бой, хис-туйғу, хулоса ва холатни аниқ, мукаммал акс эттириш,   кучли   эмоционал   ва    интеллектуал   таъсир   кучига   эга   бўлиш   афоризмларга   хос хусусиятлардир.