Facebook
Атрибуция PDF Босма E-mail

АТРИБУЦИЯ — (лотинча — ёзиб кўйиш, кайд килиш) бадиий асарнинг муаллифи, яратилиш даври ва ўрнини аниқлаш. Атрибуция матншуносликнинг энг қадимги ва долзарб масалаларидан биридир. Замонавий атрибуция хужжатли далиллар топиш, матннинг ғоявий-бадиий жихатларини ўрганиш, асар тили ва услубини тахлил қилиш каби амалиёт сохаларига таянган холда иш кўради. Буларсиз том маънодаги атрибуцияга эришиб бўлмайди.