Facebook
Аслам PDF Босма E-mail

АСЛАМ — (арабча  — бузилган) фаувлун (V--) асл рукнининг «салм» (чиноқ қилиш) зиҳофига йўлиқиши хосиласи «фаълун» (чизмаси: — — ) тармоқ рукни номи бўлиб, «бузилган», «нуқсонли» маъноларини ифодалайди. «Фаувлун» такроридан майдонга келадиган мутақориб бахри вазнларида иштирок этади. Масалан:
Гул-гул / о-чил-ган / бўс-тон- / ла-рим бор,
—   — / V —    —/—   —   / V   —   —
Ши-рин, / ға-зал-хон / хуш-хон- / ла-рим бор.
—    —   / V   —   — / —    —   / V   —   —
Ҳабибий ижоди махсули бўлмиш ушбу байт мисраларининг биринчи ва учинчи рукнлар «фаълун», яъни асламдан иборат бўлганлиги учун ушбу вазнни мутақориби мусаммани аслами солим деб атаймиз.