Facebook
Асиндетон PDF Босма E-mail

АСИНДЕТОН — (юнонча — боғланмаган) боғловчи қўлланмай нутқ ифодавийлигини оширувчи, шеърий матнни ихчамлаштирувчи стилистик усул. Масалан, Шаҳар қурган, куйлар басталаган, Уйлаб топган, шароб, самолёт, кўприк, Шеър ўйлаб топган, кўча, китоб, онт, Ижод этган давлат, оила жуфтлик. (А.Мухтор) Бу ўринда «шароб», «самолёт», «кўприк», «шеър», «кўча», «китоб» ва бошқа предмет номлари ва тушунчаларни англатувчи сўзлар боғловчисиз, -ни тушум келишиги қўшимчасисиз ишлатилмоқда.