Facebook
Апокопа PDF Босма E-mail

АПОКОПА —  шеърий асарда бирор сўзнинг охиридан бир ёхуд бир неча товушнинг туширилиб қолдирилиш ходисаси. Масалан:
Қайга борсам, қучоғингга шошганим менинг,
Она юртим, гўзал маскан Тошканим менинг.
Иккинчи мисрадаги «Тошкент» сўзида «Тошкан» шаклида — иккинчи унли «е»нинг «а»га эврилиши ва охирги ундош «т»нинг тушиб қолиши кузатилмоқда. Бу албатта, ижодкор томонидан мақсадли — ушбу сўзнинг  биринчи қатордаги «шошкан»га хамоханглигини таъминлаш учун ишлатилган
апокопадир.