Facebook
Антология PDF Босма E-mail

АНТОЛОГИЯ — бир гуруҳ муаллифларнинг танлаб олинган асарлари (мусиқий, фалсафий, адабий) тўплами. Тазкира ва баёзлар хам антологияларнинг ўзига хос кўринишларидир. Дастлабки антологиялар Шарқ ва Юнонистонда яратилган. Антологияга жалб этишда турли-туман ғоявий, бадиий-эстетик мақсадлар бўлиши мумкин. Уларнинг муайян давр, мавзу, жанр ва бошқа хусусиятларига кўра тузилиши кўп учрайди. Масалан: «Қорақалпоқ поэзияси антологияси» (1958), «Ўзбек болалар шеърияти антологияси» (2008), «XX аср ўзбек шеърияти антологияси» (2008)