Facebook
Анохронизм PDF Босма E-mail

АНАХРОНИЗМ —  маълум бир даврга мансуб нарса, урф-одат, воқеа-ҳодисаларни бошқа замонни тасвирловчи асарга киритиш. Анахронизм икки хил бўлади: агар тасвирланаётган объект замони тасодифан ўзгартирилса, нейтрал анахронизм; агар ижодкор томонидан муайян ғоявий-бадиий мақсадда, атайин бошқа даврга ўтказилган бўлса, зарурий анахронизм дейилади.
Нейтрал анахронизм ижодкорнинг тарихий воқеа ва далилларни яхши ўрганмаганлиги боис содир бўлади.
Зарурий анахронизмнинг ёрқин намунаси Алишер Навоийнинг «Садди Искандарий» достонининг сўнгги — 88-бобида мавжуд. Бобда буюк шоир «Ҳамса»ни ёзиб тугатганлигини фахр билан таъкидлаб, устози Абдурахмон Жомий хузурига боргани ва у ерда Низомий, Ҳисрав Деҳлавий, Фирдавсий, Унсурий, Саноий, Ҳоқоний Анварий, Саъдий, Ҳофиз сингари сўз усталари билан учрашади. Навоийни кўришлари билан хамма ўринларидан туришади ва Низомий ёнидан жой берадилар. Ушбу эпизодда турли давр ва турли ўлкаларда яшаган машхур шарқ шоирлари бир замон ва маконда акс эттирилган. Бу орқали Алишер Навоий ўз Ҳамсаси билан Шарқнинг йирик сўз санъаткорлари қаторидан ўрин олганлигини ифтихор билан таъкидлайди.