111. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 13:52

Яхши бўл ё ёмон бўл; иккаласи бўламан деганнинг ўзи — ёмон. Ёмон билан яхшининг орасида фарқ кўпдир; икки кеманинг бошини ушлаган ғарқдир... Кимлар билан бўлсанг — шулардексан. Улар ёмон бўлса — сен ҳам ёмон; улар яхши бўлса сен ҳам яхшисан. Демак, яхшилар этагини тутган яхшироқдир, ва хавф-хатардан йироқдир... Қўпгина қобилиятли кишилар яхшилардан айрилди, ёмонлар суҳбати уларни нобуд қилди...
Ёмондан яхшилик кутмоқ — беҳуда хаёлдир; итдан кийикка, мушукдан кабутарга раҳм-шавқат бўлиши махолдир.