112. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 13:53

Нодон дўстни дўст сонига киритма; ақл шамини унинг беҳуда афсонаси ели билан ўчирма. Қўпгина гўдаклар яхши кўрганларидан оталарининг соқолларидан тортиб, мўйлабларини юлибдилар ва жойнамози устида адабсизлик қилиб намозига халал берибдилар. Кўпгина маст одамлар улуғ кишиларнинг оёғини ўпмоқ учун эгилибдилар ва беихтиёр қусиб, пок одамларнинг этагини ифлос қилибдилар. Ақлли душмандан фойда имкони бор, лекин, нодон дўстдан зарар имкони кўпроқ. Шунга кўра улар билан борди-келди қилмаслик керак.