110. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 13:51

Бой нодоннинг нима дейиши, тилла пашшанинг нима ейиши маълум. Фосиқдан ҳаё тилама; золимдан вафо Очиқ чеҳра билан қилинган марҳамат — саҳоват устига саховат. Ҳалиллик билан қилинмаган иш яхши бўлмас; ип калаваси ҳасса бўлмас. Шоҳларга хизмати ёққаннинг хавфи кўпроқдир. Ишқсиз — кесак; дардсиз — эшак. Қаноатли—ноёб донишманд, қаноат—туганмас хазина. Элга қўшилган оройиш топади. Ҳар югурган етишмас; ҳар айрилган қовушмас. Бидъатчи ўз динидан узоқ-да; ҳасадчи ўз феълидан азобда. Душман ҳар қанча кичик бўлса ҳам кўнгилни нотинч қилади; хас ҳар қанча майда бўлса ҳам кўзга азоб беради. Ер ободонлиги — элдан; сув мавжланиши — елдан. Ёш боланинг иши ҳеч нима бўлмас; писта пучоғи кема бўлмас...