Савдогарлар тўғрисида PDF Босма E-mail
20.06.2024 19:24

Савдогар саёҳатни севади, дунёнинг ҳар хил иқлим ва шаҳарларидап хабар топади, у ерлардаги қизиқ ва ажойиб нарсалар ҳақида афсона айтади, нодир ва ғаройиб воқеаларни ҳикоя қилади. У, тоғларнинг тоши ва дашт-саҳроларнинг қумлари устида туя суради; денгиз мавжлари ва сув тошқинларидан фойда ва зарар кўради, ҳалол ризқ топаман, деб узоқ, машаққатли йўлларни босади; у тинч-осойнштагина ҳаёт кечираётгандек туйилса-да, ичида қанчадан-қанча изтироб ва ташвишлари бўлади.
Савдогарнинг бошида бирни юз қиламан деган савдо; кўнглида бўзни шойига айлантираман, деган истак бор.
Савдогар ёлғиз фойдани ният қилмаслиги; фойда қиламан деб, ўзинн қаттиқ машаққатга қўймаслиги, савдо қилиб фойда топаман, деб денгизга кема сурмаслиги; дур оламан, деб наҳанг оғзига қўл солмаслиги; мол ва пул кўпайтираман, деб жонсарак бўлмаслиги керак. У хизматкор ва савдодаги гумашталарини ўз ҳашамати ва обрўсининг сабабчиси деб билмаслиги; нафис матоларни аяб, эски чопон киймаслиги; лаззатли таомларни кўзи қиймай, қаттиқ нон емаслиги лозим. Унииг тортган қийинчиликлари тирикчилигининг яхши ўтиши учун хизмат қилса ва топган фойдаси кўнгил фароғати учун сарфланса, яхши бўлади.
Шунингдек, савдогар сафарда юраркан, азиз-улуғ ва доно кишиларни топиб, улар суҳбатидан баҳраманд бўлишни ҳам ўзига ният қилиб олса; бунинг риоя ва аҳамиятидан баҳра олиб, фақир-бечоралар ҳам бойиб, юэага чиқса. Бойлар тарафидан муҳтожларга берилиши лозим бўлган шарънй закот — диний солиқни ҳар йили ўз вақтида бериб турса; фақирларнинг ҳақлари бўйнида қолмаса ёки молларини азиз тутиб ўзини хор этмаса. Бож-хирожни бериш ўрнига ўз молини яшириб, ўз обрўсини тўкмаса ва ёки топган-тутганини меросхўрларн сочиб-совуриши учун тўплаб қўймаса ёки бирор ҳодиса қўзғаш учун жамғармаса. Акс ҳолда бундай савдогар хожа эмас, мардикор бўлади; ўз хасислиги ва пасткашлиги билан ҳамиша азобу уқубатда қолади.
Байт:
Бундай кишнда ақл-ҳушдан нишон ҳам йўқ,
Гарчи жаҳон машҳури эса-да, уни гадо деб билгил.
Шаҳар олибсотари хиёнатчи, ўз фойдасини кўзлагани ҳолда, элга қаҳатчилик тилайди, унинг мақсади — элга зиён етказиш орзуси, арзон олиб, қиммат сотишдир. У оларда шойини бўз деб камситади; сотарда эса бўзни шойи дея вайсайди. Шолни тўрқа ўрнида ўтказа олишда кечикиш йўқ, бўйрани кимхоб ўрнида пуллай олиш-да тўхташ йўқ. Дўконида инсофдан бўлак ҳамма мато мавжуд; ўз айбига иқрорликдан бўлак ноинсофликнинг барча тури кўплаб топилади. Мусофир савдогар билан бу бамисоли эр-хотин; балки бирини аскар, иккинчиси-ни унинг хотини деса бўлади. Олибсотарга фойда-ю, харидорга — нуқсонли мол, ҳар икки томондан ёлғон онт ичган даллолдир.
Байт:
Яхши қарасанг, бу гуруҳнинг барчаси одам эмас,
Улардан йироқ туришлик сенинг фойдангдир.