Бозор косиблари ҳақида PDF Босма E-mail
20.06.2024 19:26

Бозордаги савдогар косиблар ҳаққа хиёнат қилувчи, ваъдаси ёлғон одамлардир. Улар бир пуллик матони юзга сотиш билан минг бор мақтанадилар; минг сўм турадиган нарсани юз сўмга олишдан заррача уялмайдилар. Тўғрилик билан савдо юритиш — улар учун гўё зарар келтиради; ваъдага вафодорлик — улар учун гўё бадкирдорлик ҳисобланади. Улар савдога берилиб, охиратни унутадилар, инсоф ва адолат тарозиси борлигини тан олмайдилар. Ўғил отани алдаши — буларнинг ҳунарлари..,
Булардан кимки ўзини покиза деса,
Аниқлаб кўрсанғ, бир муттаҳамдир.