Баъзи ҳунарманд ва санъатчи усталар тўғрисида PDF Босма E-mail
20.06.2024 19:28

Ҳунарманд ва санъаткор усталарнинг ёлгонлари кўпдан-кўп, чинлари оздан-оз. Қилган ишлари ҳаддан зиёда қўпол: ваъдалари эса, гумон ва хаёл қилингандан Ортиқроқ даражада бетайин. Эр кишига юксак фазилат саналган чин сўз — булар қошида катта айбдир; барча халойиқ наздида айб қисоблангап ёлгон булар олдида улкан ҳунар.
Маснавий:
Эртадан кечгача ишда санъатсозлик қилади,
Ҳунар ишлатишда найрангдан пардоз беради.
Бу йилнинг машқини олиб,
Бировнинг ишини юритади.
Буюртмачи хоҳ бой бўлсин, хоҳ камбағал,
Уни алдашда хато қилмайди.