Миршаблар, зиндонийлар ва қоровуллар тўғрисида PDF Босма E-mail
20.06.2024 19:30

Шаҳар ҳокими, миршаб ва қоровул — ўғри ва каллакесарларнинг ҳимоячиси ва уларнинг умидини юзага чиқарувчилардир. Зиндонда қамалиб ётганлар — дўзахга ташланганлар билан баравар; зиндон қоровуллари эса уларга азоб берувчи фаришталар. У ернинг миршаблари—дўзахнинг олижаноб посбони; гуноҳкорлар занжирбанд, уларнинг оёқ-қўлларида кишан ва бўйинларида ҳалқа; бу кишан ва халқалар дўзах-занжирлари ва гулларни эслатади.
Бозор ва қиморхоналардаги киссавур ва қиморбозларнинг топган пулларидан соқчилар чўтал оладилар.
Зиндон қудуғи ўғриларнинг тундай қоронғи кўнглига ўхшайди; у ердаги гуноҳкорларнинг паришон кўнглига қўрқинчдан хавф солади. Зиндонда айбдорларга умиддан кўра қўрқув кўпроқ: ёмонликни ҳунар қилиб олган бадкирдорларга, у ерда ўжарлик қилишдан тас-лим бўлиш яхшироқ. Ҳар гал у ердан бировни тортиб чиқарганларида, зиндонда қолганлар ваҳимадан беҳуш йиқиладилар. Омон қайтиб келганларнинг ҳикоялари даҳшатли ва келтирган хабарлари ташвишли. Бири: "Дорга осганда яхши турди , деса, иккинчиси: «Бўйни-еи чопганда яхши ўтирди»,— дейди. Бири қатл қилинганнинг мардлигидан ҳайратда; бири эса шу пайтда бе-вошнинг рубоий ўқиганидан қайғуда. Бу каби даҳшатли ҳоллар беҳад ва бу каби ажабтавур ақволлар беҳисоб. Амалга ҳирс қўйган соқчи гуноҳкорнинг қўлга тушишига тиришади, аммо ундан истагини ҳосил қилгач, унинг қутилиб кетишига дуогўй. Дунёда бу жой қиёматга ух-шайди. Шаҳар зиндонидаги занжирбанд гуноҳкорлар ишққа гирифтор бўлиб, ғам уйида ётган ошиқларни эс-латади.
Ҳақ барчани бу ерлардан йироқ тутсин ва бу манзиллардан узоқ сақласин.
Байт:
Бу куп азобу уқубатли бир манзилдир.
Унга тушган киши беҳад дард-алам тортади.
Байт:
Модомики, у жойга тушдингми,
Умид шуки, ҳақ холоскоринг бўлсин.