52. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 06:48

Қаноат — эҳтиёжсизлик негизидир, иззат ва шараф тантанасидир. Қаноатли камбағал — давлатманддир; унинг шоҳу гадога иши тушмайди.
Тамаъ — хорликка сабаб; тамаъгир бой — хор ва тубан. Кимки тамаъ билан бирор нарсани олиши мумкин бўлсаю, лекин олмаса бу тамаъ йўқлиги бўлиб, ҳар қандай саховатдан қолишмайди. Бу хил сахийлар — олижанобу тамаъ аҳли эса — хасису нокаслардир.
Байт:
Хорликларнинг бошланиши тамаъдандир, билгил.
Ҳамиша «қаноатли — азиздир», билгил.