53. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 06:49

Тез қўлга кирган бойлик—узоққа бормас; мақтаган билан ҳеч нарсанинг баҳоси ортмас. Бир хумдондан мингта сопол идиш чиқар, қиймати бир тангадан ортиқ бўлмас, кунда юзтаси синса ҳам биров ачинмас.
Чинни идишнинг қиймати — уни тайёрлашдаги қийинчилигига яраша баланддир; уни асрашда ҳам қийматига яраша аҳамият берилади. Қиймати ознинг ҳурмати оз.
Байт:
Қайси нарса оз бўлса, унинг қиймати баланд бўлади,
Унинг қийматига яраша ҳурмати ҳам ортади.