27. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
26.06.2024 22:08

Фосиқ олим— ўзига золим донишманддир; давлатманд бахил—ўз зиёнини кўзловчи нодондир. Бу икки тоифа — умрни бекорга ўтказади ва гўрга ҳасрату армон олиб кетади. Ахир, буларнинг бири — илм ўрганиш учун қанча машаққат тортди, лекин илмига амал қилмади; иккинчиси — мол-дунё йиғиш учун кўп овора бўлди-ю, нимага сарфлашни билмади.
Қитъа:
Илмига амал қилмаган олим,
Ёки молига бахиллик қилган давлатманд
Юз ҳасрат ва армон билан ўлади,
Уларнинг ишлари халқ учун ибратли бўлади.