28. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
26.06.2024 22:09

Ёмонларга лутфу карам қилмоқ — яхшиларга зарар ва озор бермакдир. Мушукни парвариш қилмоқ — кабутар учун офатдир. Шағол ёнини олмоқ — товуғ тухумини қуритмоқдир.
Байт:
Бўрини қўзи билан семиртирган,
Кийик тўдаларига раҳмсиздир.