4. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
23.06.2024 16:56

Камтар одамлар кўп гапиришдан қочадилар; улар кўп эшитмоқни истайдилар ва ёқтирадилар. Эшитмоқ — кишини бойитади; кўп гапирмоқ — саёзлатади. Кўп гапирган — кўп янглишади. Қўп еган - кўп йиқилади. Тан касалининг асоси — кўп емакдир, қалб касалининг сабаби — кўп демакдир. Кўп демак — сўзга мағрурлик, кўп емоқ — нафсга бандаликдир. Одам учун бу сифатлар кераксиз ва барчаси худпарастликка оиддир.