Қушчи ва овчилар тўғрисида PDF Босма E-mail
21.06.2024 11:46

Қушчи овчиларга раҳбар ва уларга фармон берувчидир. Бу жамоат унга қарам ва унинг ҳукмига буйсунади. Унинг қўлидаги бир қуш бечора кеча-кундуз қийноғу машаққатга дучор. Кечалари унга уйқу харом, меҳнатдан асло ороми йўқ. У ўз нафси деб бир гуноҳсиз махлуқнинг оёғига банд солади; узун кечаларда уиинг азобланишидан хурсаид булади. Умид ипини тамаъ игнасидан ўтказиб, у тилсиз бечоранинг кўрар кўзини ҳам тикиб қўяди. Мақсади уни ҳам овчи қуш қилмоқ ва узга жонлиларга човут солувчи қилмоқ. Қушчи сайёд кундузи дашту водийларда югуради, ғафлатда қолган бир неча кучсизни юз макр-ҳийла билан алдаб ва қушини уларга солади ва шундай қилиб у бечорани овлайди. Сунгра қанжарға у қонга ботган бечора қушни сўймасдан бурун нима учун қанотини синдириб, қўлтиғини ёради? Бундан ўзи завқ олади ва қотил шогирди — қушини хурсанд қилади. Шундай қилиб, қушлардан бир нечтасининг қонини тўкади ва қўлтиғини ёриб, қанотини сўкади, эгарининг тасмасига қанжарғага боғлаб, уйига жунайди, ўзи ва қуши қилган ишларига қувонади.
Шум нафсини қондириш учун бир-икки қадаҳ кўтаради, ўлжасини кабоб қилади. Қолган бир нечасини эртаси кун бегига элтиб беради. Шундай қилиб, бек илтифотидан кўнглида мукофот тамаъси ортади.
Овчининг ўз қуши таърифида айтган барча гапи — лоф; ўзини мақтаб сўзлаганлари бари ёлғон.
Бунча ёмонликларга боис нафс истаги; хоҳ меҳнати, хоҳ тамошоси, хоҳ кабоби ва хоҳ бек инъоми бўлсин ёлгиз нафсдандир.
Маснавий;
Буларнинг барчаси нафсониятдандир,   
Уларни инсон қаторига киритиб бўлмайди.
Қаерда қўноқ бўлиб ётиб қолса
Пули ҳам, отига ем ҳам, қушига озуқа хам ўша ердан олпнади.