Уйланиш ва хотинлар тўғрисида PDF Босма E-mail
21.06.2024 11:47

Яхши хотин — оиланинг давлати ва бахти. Уйнинг озодалиги ундан, уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ундан. Ҳуснли бўлса — кўнгул ёзиғи, хушмуомала бўлса — жон озиғидир. Оқила бўлса, рўзғорда тартиб-интизом бўлади, асбоб-анжомлар покиза ва саранжом туради.
Киши бу каби жуфти ҳалол билан қовушса, агар бундай бахтга эришса, ғам ва кулфатда сирдошга, ошкор ва пинҳоний дард-аламда ҳамнафас ва маҳрамга эга бўлади. Турмушда бошингга ҳар қандай жафо тушса, ҳамдфирдинг у; тескари айланувчи фалакдан бошингга ҳар бало келса, кўмакдошинг у. Кўнглингга ғам юзланса, у ҳам ғамнок; баданингга хасталик ва заифлик етишса, унинг ҳам жони ҳалак.
Уйланган одамнинг баъзи қийинчиликлари осонлик билан битади, аммо, қийинчиликлар орта борса хавфли бўлади. Бу хилдаги чигалликларни бартараф қилишда умидсизланмай, сабр-таҳаммул қилинса, ҳар қалай бирга яшаш мумкин бўлади.
Аммо, худо кўрсатмасин, номувофиқ хотин учраса, ўз уйингда ҳалокатли иллат пайдо бўлади. У беандиша, шаллақи бўлса, кўнгил ундан озор ва ёмонлик ахтарувчи бўлса, ундан руҳ азоб чекади. Тили аччиқ бўл-са, барчанинг дилини яралайди; покиза бўлмаса, ундан эрига юзи қоралик келтиради. Агар майхўр бўлса, у уй ободлиги йўқолади, ахлоқсиз бўлса, оила расво бўлади.
Юқорида таърифи берилган яхши хотинлар жуда кам туғилади. Кимга шундай хотин учраса, бошига бахт қушининг қўпгани шудир.