Мактаб аҳли тўғрисида PDF Босма E-mail
20.06.2024 10:10

Мактабдор домла гуноҳсиз бечораларга жафо қилувчидир. У ёш болаларни азоблаш ва калтаклашга ўрганган; ўзи раҳмсиз, мияси пўлатдан, кўнгли эса тош кабидир. Ғазабидан қоши чимирилган, гуноҳсизлар билан аччиқлашишга одатланган. Уларнинг кўпчилигида кўнгил қаттиқлиги ва тамаъ хасталиги ошкор. Бунинг устига, улар ақл камлигига ҳам гирпфтор. Улар қийнаш йўли билан болалар кўнглини ўзларига ром қилмоқчи ва кичкинтойларнинг беқарор табиатини дўқ-пўписа билан тартибга солмоқчи буладилар. Улардаги кўриниб турган қўполлик ёш болалардаги келишмаган хатти-ҳаракатни силлиқлашга йирик эговдир. Уларнинг иши одам тугул, ҳатто девнинг ҳам қўлидан келмайди.
Лекин инсоф билан айтганда, ҳар қандай иродали одамни ҳам биргина бола тарбияси чарчатади. Мактабдор домла эса, бир тўда болага илм-адаб ўргатади. Бунга нима етсин! Лекин шунисп ҳам борки, болалар орасида фаҳми идроки озлари булади. Муаллим бу каби ҳолларда юзлаб машаққат чекади. Шу жиҳатдан олганда, болаларда унинг ҳақи кўп; агар шогирд улғайгач, подшоҳлик мартабасига эришса ҳам ўз муаллимига қуллуқ қилса арзийди. Бинобарин, шогирд шайх ул-ислом ва қозилик даражасига кўтарилганда ҳам устози ундан рози бўлса, тангри ҳам рози бўлади.
Ҳақ йўлида кимки сенга қийналиб бир ҳарф ўқитган бўлса,
Унинг ҳаққини юзта хазина билан ҳам адо қилиб булмайди.