Котиблар тўғрисида PDF Босма E-mail
20.06.2024 10:07

Котиб шоирлар шеъри билаи варақни безовчи ва сўз хазинасининг хазинасидир. Хазиначининг вазифаси амонатни сақлашдир, уни рухсатсиз сарфлаш эса хиё-натдир. Амонат сақловчи қиши хиёиатчи бўлса, ўз кас-бида айбдор бўлади ва бундай кишининг қўлини кесмоқ яхшидир. Яхши ёзилган хат ва хатга қўйилган нуқталар, чиройликлар юзига гўзаллик бахш этган холдек оқ қо-ғоз жамолини безайди. Чиройли хати бор котиб сўзга оро беради ва сўзлагувчига роҳат бағишлайди. Агар хат битувчи хаттот туғри ёзса, унинг битгани тўғрилар кўнглига сўзсиз мақбул булади. Муҳаррпр, хоҳ бпр байт, хоҳ юз байт ёзсин, таҳрири дуруст бўлса мақбул туша-ди. Агар ёзув шаклп чиройли ва туғри бўлмаса, билим-ли кишини ташвишга солади.
Шунингдек, чиройли ёзадиган котпб ҳам кўп хатога йул қўядиган бўлса, унинг қули фалаж касалига йўлиқ-син. Кимки, нуқтани ўринсиз қўйиб —«ҳабиб»нп «ҳа-бис», «муҳаббат»ни «меҳнат» қилиб ёзгудек бўлса, ун-дан фалокатга юз лаънат! Хати ёмонлиги устига яна беҳисоб ғалат ва хатоларга йўл қўйишлик, қари киши-нинг соқол буяб, масхара бўлгани кабидир. Ундай хатни парчалаб, аҳлатхонага ташлаш, хаттотни эса дўах посбонига топшириб, жаҳаннамга йўллаш яхшидир.
Севгилидан келган мактубнинг хати гўзал ҳам мазмуни ёқимли бўлса, кўнил истаги ва жон ороми шудир. Аммо севгилисидан келган мактубнинг ёзуви хунук бўлса ҳам севгучи уни ёмон демайди.
Ёмон котибнинг жойи қаламдондек чуқурлик бўлсип, боши эса қаламдек яра ва қора бўлсин.
Байт:
Сўзни чалкаш, хато ёзадиган юзи қора котиб —
Боши қаламдек тилинсин.