Назм гулистонининг хушовоз қушлари тўғрисида PDF Босма E-mail
20.06.2024 10:05

Улар бир неча гуруҳдир. Биринчи гуруҳи — илоҳий маърифат хазинаси жавоҳирлари билан бойиган ва халқнинг таърифига эҳтиёж сезмаганлар бўлиб, қиладиган ишлари маънолар хазинасидан жавоҳирлар йиғмоқ ва у жавоҳирларни эл эзгулиги учун назм ипига термоқликдир. Назмларининг ифодаси ниҳоятда қутлуғ, ғоят ёқимли ва улуғдир. Истаган одам буларнинг шеърларидан сўз мўъжизаларини топа олади. Буларнинг назмлари шундай табаррук каломларки, ҳурмат юзасидан уларни шеър дейишга ҳам элнинг тили бормайди.
Мана шу азиз ва шарофатли зотлар гуруҳининг энг улуғ пешвоси ва энг биринчиси ва энг сараси, валийлик денгизининг гавҳари ва каромат пешаларнинг энг юксак юлдузи — мўъминларнинг амири ҳазрат Алидирларким, ' ҳақ у кишидан рози бўлсин ва юзларини ёруғ қилсин. У кишининг шеърий девонлари бор бўлиб, унга яширинган сир ва маъноларнинг чегараси йўқдир.
Энди биз бу ажойиб зотлар гуруҳига мансуб бўлганлардан баъзилари ҳақида айтиб ўтайлик:
У жумладан: форсий ибора билан сирлар жавҳарини тизувчи Шайх Фаридуддин Аттор; «Маснавий»ни ёзувчи, яқинлик денгизининг сувчиси Мавлоно Жалолиддин, яъни Мавлавий Румийлардир. Буларнинг шеър ёзишдан мақсади илоҳий сирларни баён қилмоқ ва чексиз маърифат тарқатмоқдир.
Яна бир гуруҳ шоирлар борким, улар ҳақиқат сирларига мажоз сирларини аралаштириб, ўз фикрларини шу услубда ифода этибдурлар. Чунончи, маъно аҳли сўз пардозчиси Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозий; ишқ аҳлининг чин ва садоқатли ошиғи Амир Хисрав Деҳлавий; тасаввуфда нозиклик ва мушкуллик чигалини ечувчи Шайх Заҳириддин Саноий; ҳакиқат аҳлининг ягонаси Шайх Авҳадиддин; сўз билан ҳар қандай чуқур маъноларии ифода қилган Ҳожа Шамсиддин Муҳаммад Ҳофиз.
Яна булардан бошқа бир гуруҳ бўлиб, уларнинг кўп-чилик асарлари мажозий маънодадир. Улардан Қамол Исфаҳоний, Ҳоқоний Шервоний, Ҳожу Кирмоний, Мав-лоно Жалолиддин, Хожа Қамол, Анварий, Заҳир, Абдул-восиъ, Асир, Салмон Соважий, Носир Бухорий, Қотибий Нишопурий ва Шоҳий Сабзаворийдирлар.
Яна, ҳақиқат, инсоний севгини мадҳ этиш йўлида камолга эришган, илми ҳар икки йўлда ҳам мукаммал ва бекаму кўст бўлган, назм аҳлининг пешвоси ва раҳбар устози хазрати шайхулислом миллат ва диннинг нури мавлоно Абдураҳмон Жомийдирларким, биринчи гуруҳ равишида сўзи шарафли ва сўнгги гуруҳнинг ҳам услуби гўзалликларида камол эгасидирки, дунёдаги илоҳий ҳа-қиқат шайдолари ҳам, пок инсоний муҳаббат аҳллари ҳам буларнинг латиф ва маънодор сўзлари билан хуш-нуддирлар ва тарқатган маърифатлари билан ҳузур қиладилар.
Яна, пастки табақадаги жамоат ҳам бўлиб, булар фақат шеър ёзиш билан шод ва хурсанд, рози ва баҳрамаyддирлар. Улар юз машаққат билан бир байт тўқий олсалар, шоирлнк даъвосиви етти қават осмондан ҳам ошириб юборадилар. Сўзларида на ҳақиқат ва маъри-фат болидан лаззат, ёзган назмларида на шавқ ва на ишқ ўтидан ҳарорат бор; на шоирон таркибларида гў-заллик ва на ошиқона куйиш-ёнишларида аланга мав-жуд. Агар баъзиларида гоҳо бирор яхши байт юзага ке-либ қолса, ўнларча ўринсиз даъво билан ҳамма ёққа жар солиб, у байтни ҳам зойеъ қиладилар. Булардан баъзи-лари бирор ёқимли маъноли нарса тўқиса, ўнларча ёқимсиз даъвою манманлик билан уни ҳам йўққа чиқа-радилар. Гўё улариинг ўзларига ишончлари зўру ўз яратган сўзларига эътиқодлари мустаҳкам. Қизиғи шун-даки, бу тоифа шоирларнинг кўпчилигининг шеърида маъпо озроқ ва шоирлик даъволари кўпроқдир.
Рубоий:

Аълолари уларнинг энғ яхшисиднр,
Тубанлари эса барча тубанлар тубани.
Ўртароқлари эса ҳеч нарсага ярамайди,
Билгилким, яхшиси улардан оғиз очмаслик керак.