Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Карам, олижаноблик, саховат ҳақида
Facebook
Карам, олижаноблик, саховат ҳақида PDF Босма E-mail

Устингга саховат кийими насиб этган, қўлингда сўмнинг қиймати ҳолмаган инсон! Панжанг мағрибу машриқда кумуш сочиш учун очилди. Кумуш билан қўлинг келишолмайди. Унда фано, мунда эса саховат - бир-бири билан талашади. Кафтинг чаҳмоҳдан ҳам тезроҳ олтин сочиб турганида, чақмоқ уялганидан терга ғарқ бўлади. Бошинг устида саховат жиғаси, унинг устида эса жўмардлик гавҳари ярҳирайди. Буки санга тангри ато айлади, карам ҳисми билан сахо айлади. Жисмингдаги ҳар бир тук тилга айланганида ҳам бунинг шукрини айтиб адо этиб бўлмайди.
Энди саховат жўш урган чоғингда шукр қилиш керак бўлганда, бахилликка юз тутмагид Бахиллик барча сифатларнинг энг хасисидир, саховат ҳаёт жавҳаридир. Бу порлоқ дурни хор айлама. Бухл ҳисобида ҳаддан ташқари сарфлайверма. Саховат ҳар қанча мақташга арзирли бўлса ҳам, ақл исроф тарзида кўп сарфлама, ақл бекорга исроф этишни бахиллик билан тенг тутади.
Эй, сен тангри молу давлат насиб этган экан, кимларга яхшилик қилиш ҳақида таълим ҳам бериб ҳўйган. Билиб ол: саховат ҳилиш учун кимлар ҳаҳли, кимларга олтину кумуш ҳадя ҳилиш мумкин?
От чиҳариш, ном ҳолдириш, исмини улуғлаш учун ҳатто қўл билан етаклаб гавҳар сочиш аҳллиларга муносиб эмас. Маст ёки жинни киши бундай бемаъни ишга қўл уриши мумкин.
Қўлида жом тутган киши тўхтовсиз сочаверса, ҳар ҳанча сочҳини тугатиши ҳеч нарса эмас. Бу хил бемаънигарчиликларни аҳоли саховат деб атамайди.
Шундай одамларни ҳам сахий деб бўлмайдики, исроф ҳилмайди, лекин муҳтож бўлмаган кишиларга ўз мол-мулкини бекорга сарфлайди: оч бўлмаган кишиларга дастурхон ёяди, яланғоч бўлмаган кишиларга тўн кийдиради. Юзта йилқиси бўлган бойга от тортади, юз йилқиси бор кишига кумуш тортиқ қилади. Бадахшонга лаъл юборса, Кирмонга зира олиб келиб улашади. Хизрни кўриб қолса, унга қаёт сувини туқфа қилади, Мисрдаги шакарпазга доналаб наввот совға қилади. Шамъни кундуз беқисоб ёритиб қўйиб, қуёш зиёсига ёрдам кўрсатмоқчи бўлади. Ҳар кечаси қоронғилиқ кучайсин деб, тўхтовсиз мушк сочиб чиқади. Муқтож эл юзлаб нон тилаб турса қам, биронтасига луқма қам тоттирмайди. Бундай одамлар қуриётган боғ устига ёғмай ўтиб, сувини қуруқ чўлга тўккан булутнинг худди ўзгинаси.
Яна бир хил кишилар борки, уларни қам саховат ақли тоифасига киритиб бўлмайди. Бундайларнинг кўзи қамиша халқнинг молида бўлиб, уларни тортиб олиш - муддаоси. Зулм, турли фирибгарликлар, ваъдаю алдашлар, гувоқликлар воситасида бир мусулмондан истаганини тортиб олади-ю, бошқа бировга бериб, олиш қам, бериш қам унинг мақсади. Олишдан қам фойда йўқ, беришдан қам.

Ҳотами Тойи қақида ҳикоя

Бир пок табиатли одам Ҳотами Тойидан сўради: «Кафтларинг иши саховат бўлганидан бери ўзингга ўхшаган бирон кишини кўрдингми?» У жавоб бериб айтдики: «Бир куни катта бир базм қуриб, шу чўлда яшаётган барча одамларни меқмон қилдим. Зиёфат учун юзта туя, сон-саноқсиз қўю қўзи сўйилган эди. Бир вақт меқмонлар олдидан бироз дам олиш учун очиққа, сақрога чиқдим. Шу пайт кўз олдимда машаққат чекиб, орқасига тиканли шох-шаббаларни ортиб, юк остида жисми уйи эгилиб, унга қассадан сутун тиркаб олган, қар қадам юрганида тўхтаб, қар нафас олгунча дамини ростлаб бораётган бир кекса намоён бўлди. Унинг чекаётган изтироблари менинг кўнглимга ўт солгандек бўлди-ю, унга боқиб, лутфу рақмдиллик билан шундай хитоб қилдим: «Эй, қаддини машаққат юки паст айлаган, жисмида ғам тикани азоб бераётган инсон! Бугун Ҳотам уйида чақириқ бўлаётганлигидан хабар топмадингми, унинг даргоқидаги зиёфатга бормадингми? Ҳотам ҳаммани меқмонга чорлаб, барча яхши-ёмоннинг кўнглини оляпти-ку! Тиканингни ташлагин-да, иззат гулшанига ет, кўп машаққат чекмай, ўрнингдан туриб, чақирилган манзил томон йўл олгин», дедим.
Менинг у ҳақида ташвиш чекаётганимни англаган киши бошини кўтариб кулди-ю, шундай жавоб қилди: «Эй, оёғини қирс-очкўзлик занжирбанд этган, бўйнини эса тамаъю тиланчилик арқони мақкам боғлаган, ғайрат водийсига қадам урмаган ва ҳиммат панжарасини кезиб чиқмаган инсон! Сен қам бу тикан азобини тотиб кўр, шунда Ҳотам Тойи миннатини эшитмайсан!»
Унинг бу сўзлари асосли бўлиб. мендан унинг ҳиммати юксак эди». Эй Навоий, сазинг ҳам ҳимматинг бўлса, Ҳотами Тойи сенга банда бўлар эди.

Ҳайрат ул-абрордан (наср)
Алишер Навоий