Шариф Ҳамза Уқайлий PDF Босма E-mail

Сенга ҳеч нима бермаган бирор нарса бергандан кўра дўстроқдир
Бу тоифадан биров Қошғар сафарига чиқмоқчи бўлди. Пири сўради:
- Йўл харажати учун бирор нарсанг борми?
Деди:
- Йўқ.
Деди:
- Қандай кун кечирмоқчисан?
Деди:
- Зарурат туғилса, бировдан сўрайман.
Пир деди:
- Сўраганингда бирор нима берган яхши-ми ёки бермаганми?
Деди:
- Берган киши, албатта.
Деди:
- Ҳали етилмабсан. Сенга ҳеч нима берма-ган бирор нарса бергандан кўра дўстрокдир. Негаки, кимки сенга бирор нарса берса, сени
Ундан ўзига тилар, кимки бермаса, ўзидан Унга юборар. Демак, бергандан бермаган яхшироқ бўлгай.