Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»«Ўқидим лаззатбахш Қуръонни»
Facebook
«Ўқидим лаззатбахш Қуръонни» PDF Босма E-mail

Куръони карим донишмандлар, алломалар, шоирлар ва олимларнинг диққат-эътиборини жалб қилиб, ҳайратга солган илоҳий калом.
Муслиҳиддин Саъдийнинг бутун дунёга манзур бўлган ахлоқий қарашлари Қуръонда таъриф этилган ҳусни хулқ ва комил инсон ғояларига асослангани учун шоир мусулмон оламининг маънавият мударриси сифатида «Шайх Саъдий» деб аталганлар.
Қуръон ҳикматлари уммонида қулоч отиб, камол топган Шамсиддин Муҳаммад Шарқу Ғарбни «Ҳофиз» (Куръонни ёд билувчи) сифатида забт этган.
Туркийзабон халқларнинг энг қадимий ёзма ёдгорликларидан Юсуф Хос Ҳожибнииг XI асрга мансуб «Кутадғу билик» пандномаси Куръон ўгитларининг мажмуаси бўлиб, адиб уни «Саодатга йўлловчи билим», деб номлаган(Муфассал таҳлилини қаранг: Ҳ.Кароматов. Қуръон ва ўзбек адабиёти. Т.: Фан., 1993. Б. 31-38.). Куръон таълимоти, яъни уммул маонийдан Увайс Қараний, Ҳасан Басрий, Иброҳим Адҳам, Робиъатул Адавиййа, Абу Туроб Нахшабий, Имоми Аъзам, Мансури Халлож, Абдулқодир Гилоний, Нажмиддин Кубро, Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Саид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби авлиёлар, Имом Бухорий, Абу Исо Муҳаммад Термизий, Имом Муҳаммад Ғаззолий, Имом Аҳмад Ғаззолий, Замахшарий каби аллома — уламолар, Яссавий, Аттор, Саноий, Румий, Ансорий, Саъдий, Ҳофиз, Деҳлавий, Низомий, Жомий, Навоий, Бедил, Насимий, Фузулий, Машраб, Ҳазиний. Ҳувайдо, Муқимий, XX аср мутасаввуфи домла Чустий, Ҳабибий, Анисий, Чархий сингари Ҳаққа ошиқ шуаролар, Беҳбудий, Фитрат сингари файласуф олимлар, Алихонтўра Соғуний сингари тарихчи сиёсатдонлар баҳраманд бўлганлар.
Шарқ мумтоз адабиёти маънолари хазинасининг калити Куръон таълимоти — исломий ақидадир. Қуръон ҳикматлари англанмаса, мусулмон Шарқи адабиёти асло тушунилмайди.
Исломий эътиқод тимсоли бўлган «поки мардон», орифлар султони Аҳмад Яссавий ҳикматларининг масдарини очиқ-ойдин ифода этиб:
Менинг ҳикматларим кони ҳадисдир,
Киши бўй элтмаса, билгил ҳабисдир.
Менинг ҳикматларим фармони Субҳон,
Ўқиб уқсанг ҳама маънийи Қуръон
(Аҳмад Яссавий. Ҳикматлар. Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991. Б. 198.), деб ёзганлар.
«Кўнгли Аршга йўлланган» Сулаймон Боқирғоний манзумалари,
«Кел эй, кўзинг ибрат билан оч,
Муҳаббатсиз кишидан қуш бўлиб қоч», деган Сўфи Оллоҳёрнинг «Маслакул мугтақин», «Муродул орифин», «Нажотул толибин», «Саботул ожизин» асарлари қуръоний ғояларнинг туркона тафаккур торларида созланган бадиий-фалсафий талқинларидир(Муфассал таҳлилини қаранг: И.Ҳаққул. Ирфон ва идрок. Т.: Маънавият, 1998.).
Фаридиддин Аттор дунёни не-не авлиёлар кароматидан хабардор қилиш ниятида улар номларини «Тазкиратул авлиё»га жамлаганлар ва «Мантиқут тайр», «Илоҳийнома», «Асрорнома», «Булбулнома», «Мусибатнома» каби бир қатор асарларида илоҳий ишқ ва тавҳид илмини шеърий тил ила тафсир этиб, бадиий ижодда ҳам соҳиби кароматга айланганлар.
Мавлоно Румийнинг «Маснавий»лари Қуръон ҳикматларининг кўзгуси бўлгаии боис уни турк ҳам, ажам ҳам, араб ҳам, ҳатто Ғарб ҳам «форсий Қуръон»(Яъни Қуръонпнг форсча таржимаси маъносида. Албатта, бу гап ўта муболаға билан айтилган. (Муҳаррир.)) деб тан олишган. Ҳазрат Жалолиддин ўзлари: «Бу «Маснавий» китобидир. Бу китоб дин усуллари усулининг усули, Ҳақ таолога ва Ҳақиқатга етишиш сирларининг кашшофи. Бу буюк фиқҳ, Аллоҳ таоло динининг очиқ-ошкор далили бурҳони ва тақво китобидир»(Ж.Румий. Маснавий маънавий. 1-жилд. Т.: Шарқ, 1999. Б. 20.), деб изҳори дил ва иқрори тил этганлар.
«Тоат насиб этсанг, риёдан асра», деб Ҳақдан ошиқлик мақоми насиб этишни сўраган Алишер Навоийни риёкор зоҳидларни фош этувчи мисралари туфайли салкам худосизга чиқариб, бадиий қадриятимизнинг мағзини улоқтириб. фақат пўстлоғини ҳазм қилишга мажбур бўлиб келган эдик. Ҳолбуки, Ҳазрат Навоий:
Мулк Ўзингу тож Ўзингу тахт Ўзинг,
Бор Ўзингу боридан огоҳ Ўзинг,
дея имоннинг энг улуғ шиори — тавҳид калимаси маъносини шу биргина байтга жо қилганлар. Яъни Алишер Навоийнинг бадиий заковати, тафаккури, маънавий-ахлоқий қарашлари, комил руҳиятлари асосини Қуръони карим оятлари, Расулуллоҳ (с.а.в.) суннатлари ташкил қилган. Донишманд алломаларимиз: «...агар Қуръон йўқолиб кетса, уни Алишер Навоий асарлари орқали тиклаб олишимиз мумкин»(Алишер Навоий ва Қуръоний ҳикматлар мавзуининг муфассал талқинини қаранг: Р.Воҳидов. Алишер Навоий ва илоҳиёт. Бухоро, 1924. Б. 26. Биринчидан, Қуръони каримнипг йўқолиш эҳтимоли йўқ, иккинчидан, шувдай бўлган тақдирда ҳам ҳеч бир инсон асарларига суяниб уни айнан тиктаб бўлмасди, чунки у илоҳий калом. Лекин ўтмишда бирон-бир солиҳ инсоннмен ижоди Қуръон ва ҳадисга нечоғли уйғунлигини билдириш учун шу каби муболағали ифодалар қўлланган. Бувдан асло у ижод маҳсулларини Қуръонга тенглаштириш тушунилмасин. (Муҳаррир.)), деб бежиз башорат қилишмаган.
Фузулий деярли ҳар бир мисрасида Куръон оятларига суянган бўлса, Машраб ўз шеъриятииинг бутун руҳиятига Куръон моҳиятини сингдириб, оятлар маъносини мақолсифат истилоҳлар билан шарҳлаган.
Куръон фақат Шарқ даҳоларинигина эмас, Ғарб мутафаккирларининг ҳам эътиборини жалб этиб келган. Оврупанииг исломиятга қизиқиши аича эрта бошланган. 1422 йилдаёқ Куръонни Баселдз Теодор Библиандер лотин тилига таржима қилиб, Мартин Лютернинг сўзбошиси билан чоп эттирган. Бу таржима Куръоннинг асл матнидан анча узоқлигига ва ифодада жуда кўп хатолар бўлганига қарамай, Оврупа тафаккурини забт этиш сари қўйилган илк қадам сифатида барибир эътиборлидир.
Куръони каримни бевосита араб тилидан илк мартаба фаранг шарқшуноси, узоқ муддат Туркия ва Мисрда яшаган Андрэ Дю Риеделагард Малезар ўз тилига ўгирган. Унинг таржимаси 1647 йили Парижда биринчи марта нашр қилинган ва бир ярим аср мобайиида қайта-қайта чоп этилиб, бошқа тилларга қилинган таржималарга ҳам асос бўлиб келган. Албатта, Дю Рие таржимаси Куръони карим моҳиятини, илоҳий ваҳийлар теранлигини тўлиқ мужассам этган, деб айтиш қийин. Айниқса, 1698 йили Мараччининг таржимаси пайдо бўлганида, дастлабки таржиманинг камчиликлари анча ойдин кўриниб қолган.
1783 йили фаранг тилида Куръони каримнинг Савари қилган таржимаси вужудга келганидан сўнг эса, Крачковский фикрича, Дю Рие таржимаси фақат тарихий жиҳатдангина қийматини сақлаб қолди, холос.
Дю Рие таржимасининг Қуръони карим дунё бўйлаб тарқалиши учун кўрсатган энг улуғ хизматларидан бири унинг русча таржималарга асос бўлгани ҳамда бу таржималардан бири рус шоири А.С.-Пушкиннинг «Куръондан иқтибос» асари яратилишига илҳом бағишлаганидир.
Лейбнез, Лессинг, Гегел каби файласуф ва адиблар исломии илмий ва холис ўлчовлар асосида тадқиқ қилишган. Натижада Оврупада ислом инсоннинг фитратига энг уйғун дин экани ва Муҳаммад (с.а.в.) инсоният йўлбошчиси эканлари ҳақида тасаввур пайдо бўлган.
Ламартин: «Инсонлар буюклиги нима билан ўлчанса ўлчансин, лекин Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)дан ҳам буюк бир инсон дунёга келмайди», деб ёзган.
Бернард Шоу эса: «Мен ҳайратга шоён бир инсонни ўрганиб чиқдим. Фикримча, уни инсониятнинг қутқарувчиси сифатида тан олиш лозим. Ҳозирданоқ менинг миллатим ва Оврупа миллатига мансуб кўплаб кишилар Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг динига киргандирлар», деб маълумот берган.
Бундай мисолларни чексиз давом эттириш мумкин. Оврупада Куръон ва ислом дини фақат тан олинибгина қолмай, бадиий-фалсафий тафаккур тараққиётига шарқоналик тамойилини ҳам берди.
Аллоҳнинг муқаддас каломи Куръон Ибн Сино тафаккури орқали таъсир этиб, Данте ижодига кириб борди. Лекин имон қуёшидан баҳраманд бўлолмагани учун у «Илоҳий комедия»да Муҳаммад (с.а.в.)ни салбий қиёфада тасвирлади(Муфассал таҳлилинп қаранг: Н.Комилов. Тафаккур карвонлари. 1-жилд. Т., 1990.). Куръон ҳикматлари Румий ижоди таъсири воситасида олмон фалсафасига сингиб, Гегелнинг биз объектив идеализм, деб атаб келган борлиқнинг ягона яратувчиси ҳақидаги ғоясини шакллантирди.
Яна бир буюк файласуф Эммануэл Кант ўз дипломи устига «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» деб ёзиб қўйипши лозим топган. Кант фалсафасини тадқиқ қилган мутахассислар бу фалсафа Имом Ғаззолий ва Муҳйиддии Арабий таъсирида бўлганини таъкидлашган.
Лейбнез, Лессинг, Хёрдер каби олмон мутафаккирлари исломни илмий жиҳатдан холис тадқиқ қилганлар ва Қуръон уларни ҳайратга солган.
21 ёшли Гётега Қуръонни ўрганишни ҳам Хёрдер тавсия қилган(Байрам Йилмаз. Гёте ва Шарқ. «Жаҳон адабиёти» журнали 1999 йил 9-сои. Б. 48.). «Ҳазрати Муҳаммаднинг тараннуми» асари билан Гёте 23 ёшидан бошлаб ўзининг исломга бўлган самимий муҳаббатини ифода эта бошлади. Гётенинг исломга эътиқоди шу қадар олий эдики, у Қуръон нозил бўлган муборак Қадр кечасини нишонлаганини тап тортмай эътироф этган(Илоҳий мўъжизалар. Т.: Чўлпон, 1996. Б. 5.).
У Қуръон илоҳий ваҳий орқали нозил бўлган уммул китоб эканига иқрор бўлиб: «Қуръон китобларнинг китоби эканига исломий вожиба (бурч) туфайли ишонаман», деган эътиқодга келди ва «Ғарбу Шарқ девони»ни яратди ва Оврупанинг мутасаввиф шоирига айланди.
Шарқ адабиёти, фалсафаси, Қуръон таълимоти Ғарбий Оврупа орқали Русиянинг фалсафий, бадиий тафаккурига ҳам таъсир этди.
Русия жуғрофий жиҳатдан Шарққа яқин бўлса-да, Шарқни ўзлаштиришда доим Ғарбий Оврупанинг орқасидан юрган. Рус шарқшунослик фани Ғарбий Ов нусхаси нашр этилган. Чунончи, Русияда расмий ўқув юртларида шарқ тилларидан дарс бериш XVIII аср бошларидаёқ яхши йўлга қўйилган эди. 1722 йилларда Дмитрий Кантемирнинг араб имлосида китоб нашр қилувчи босмахонаси бўлган.
Пётр I давридаёқ Русиянинг расмий ўқув юртларида Шарқ тилларидан дарс бериш бошланган бўлишига қарамай, рус олимлари ичида Қуръонни бевосита араб тилидан таржима қиладиган мутахассис ҳали етилгани йўқ эди.
Куръонни бевосита араб тилидан таржима қилиш кейинчалик Г.С.Саблуковга насиб этди. Унгача М.Верёвкин таржимаси рус халқини ислом билан таништиришдаги, Куръони каримни ўрганишдаги асосий манба бўлиб турди. М.Верёвкин таржимасининг кириш қисмида Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётлари ҳақида қисқача маълумот берилган. «Қуръон» сўзи «қараъ» феълидан келиб чиққанлиги, у яна «Мусхаф», «Зикр», «Китоб», «Фурқон» сингари номлар билан аталиши машҳур араб шоири Лабид ибн Робеъ Қуръон оятларини эшитиб: «Бу башар сўзи эмас», деб ҳайратга тушгани, Куръон рамазон ойининг қадр кечасида нозил бўла бошлагани, Абу Бакр даврларида тартибга солиниб, Усмон даврларида китобат этилиб, Ҳазрати Хафса уйларида сақлангани ҳақида маълумот берилган.
Шунингдек, Верёвкин Қуръоннинг ўттиз пора эканлиги ҳақида фикр юритиб: «Мен алоҳида муқоваланган ўттизта китобни кўрганман»(М.И.Верёвкин. Ал-Коранъ. Санкт-Петербург. Типография горнаго училиша, 1790.), деб ёзади.
Демак, Русияда Куръон анча кенг тарқалган ва руслар ислом таълимоти ҳақида бирмунча тўлиқ маълумотга эга бўлишган. Русиянинг Шарққа қизиқиши, Шарқни ўзлаштириш анъаналари тараққий қилиб, Пушкин даврига келганида анча ривожланган. Бу ривожланиш фақат Русия учун эмас, умуман бутун Оврупа учун хос хусусият эди.
Чунончи, XVIII аср ўрталаридан шакллана бошлаган ва жаҳон адабий жараёнида Пушкин давригача туташган романтизм адабиёти бевосита Шарқ маданияти таъсирида пайдо бўлган эди. Бу ҳақда А.С.Пушкин ҳам ўзининг «Классик ва романтик шеърият ҳақида» мақоласида фикр юритган, Оврупа шеъриятининг руҳига икки нарса ҳал қилувчи таъсир кўрсатган: маврлар истилоси ва салб юриш-лари, дегаи: «Маврлар муҳаббатнинг ҳаддан зиёд жозибаси ва нафосатини, гўзалликка ихлосмандлик ва Шарқнинг муҳташам сухандонлигини ўзига сингдирдилар. Романтик поэзиянинг итоаткорона ибтидоси шундан бошланган»(А.С.Пушкин. ПСС. Т. 7. Л.: Наука, 1978. С. 25.), деб таъкидлаган.
Бутун Оврупани, жумладан, Русияни чулғаган шарқона маданий-маърифий муҳит Пушкиннинг шоирлик истеъдодини шакллантирувчи асосий омиллардан бири бўлган. Тўғри, Пушкиннинг даҳо сифатида камол топишида антик маданият, Ғарбий Оврупа бадиияти жуда катта хизмат қилган.
«Муқаддас руҳ менинг қалбимга жуда ёқяпти, лекин Шекспир ва Гётени афзал биламан», деб Инжил оҳанглари руҳиятига хуш келаётганини таъкидлаган ҳолда, ғарбона тафаккурни устун қўйишга интилгани билан Пушкин давршшнг умумий оқими руҳидан озод бўлиши мумкин эмас эди.
Жаҳон бадиий тафаккури тарихи исботлашича, даҳолар ўз шахсий фикрларига зид келадиган буюк ҳақиқатларни ҳам кашф этишлари мумкин. Уларнинг даҳолиги ҳам шунда. Балзакни эсланг: бадиий даҳосининг қудрати туфайли ўз сиёсий қарашларига тамоман зид ғоялар билан йўғрилган асарлар яратган. Худди шундай ҳолат Пушкинда ҳам рўй берган.
Пушкин инглиз романтикларининг ҳаддан ташқари шарқийлашиб кетганларини танқид қилиб, оврупалик ижодкор ўзининг ғарбона дунёқарашини маънавий-бадиий қиёфасини сақлаши лозимлигини талаб қилгани ҳолда, ўзи шоир бўлиб, кўзини очганидаи бошлаб то умрининг охиригача Шарққа алоҳида ихлос билан қаради ва ўз замонасига хос асосий йўналиш бўлган Шарқ таъсирининг қамроввдан чиқиб кета олмади. У Шарқ эртаклари, Шарқ тарихи ва фалсафаси, Шарқ шеъриятининг ғоявий-эстетик олами, шарқона маънавиятнинг ахлоқий-руҳий асосларини ҳайрат билан ўзлаштириб, уларни теранроқ ўрганиш орзусвда яшади. «Бутун умри давомвда Шарққа барқарор қизиқиш билан мунтазам эътибор қилган Пушкивдан бошқа яна бирор шундай ижодкорни учратиш қийин»(Д.И.Белкип. Тема зарубежного Востока в творчестве А.С.Пушкина. «Народы Азии и Африки». 1965. № 4. С. 104.).
Мана шундай бардавомлик ва ҳайрат Пушкиннинг Қуръони каримга бўлган муносабатида ҳам ифодасини топган.
Пётр I давридаёқ Шарқ тиллари, маданияти, тарихи ва адабиётини ўрганиш бошланган Русияда Пушкин даврига келиб, нисбатан етук шарқшунос мутахассислар пайдо бўлган эди.
Машҳур шарқшунос олим Силвестр де Саси қошида таҳсил кўриб ватанига қайтган А.Болднрёв 1811 йилдан бошлаб араб тили, адабиёти, қонунчилиги, диний таълимоти, турли фанлари ва урф-одатлари ҳақвда таълим бера бошлаган. А.Болдьтрёв араб, форс тилларвдан дарс берганида Саъдий, Ҳофиз асарларига асосланганлиги сабаб бу шоирлар ижоди ва номи рус зиёлилари учун ниҳоятда яқин ва таниш бўлиб қолган. А.Болдмрёв «Персидская хрестоматия» китобини икки марта (1826-1833) нашр қилган(А.Болдмрев. Персидская хрестоматия. Спб. 1826. Спб. 1833.). Бу мажмуага насрий ҳикоялар, масаллар, тарихий асарлардан парчалар, ҳикматли байтлар ҳамда Саъдий-нинг «Бўстон», «Гулистон» асарлари, қасида ва ғазаллари, Фирдавсий, Аттор, Жомий, Ҳофиз асарлари-дан намуналар асл матнда киритилган ва китобнинг учинчи бўлими сифатида луғат ҳам тақдим этилган.
Шунингдек, Пушкин ўқиган лицейнинг мударриси И.К.Кайданов ҳам йирик шарқшунос олим эди. У лицейдаги мударрислик фаолиятига асосланиб, 1814 йил «Основания всеобшей политической истории, часть I. Древняя история» дарслигини чоп этган. Пушкин лицей машғулотларига тайёрланишда мазкур китобдан фойдаланган. 1817—1821 йилларда эса лицейда ўқилган маъруза матнларининг барчасини жамлаб, И.К.Кайданов «Руководство к познанию всеобшей политической истории» номли уч жилддан иборат китобини нашр этади. Бу асарда у Ўрта аср Шарқ тарихига кенг тўхталган ва Арабистон, Муҳаммад (с.а.в.) шахсиятлари ҳамда ислом динига катта эътибор қаратган эди(Н.Любикова. Пушкин и Восток. М.: Наука, 1974. С. 13.).
Пушкин Шарқ тарихи, фалсафаси ва адабиёти ҳамда Қуръон таълимоти ҳақидаги дастлабки маълумотларни Кайданов маърузалари ва дарсликларидан ўзлаштирган. Демак, Михайловское сургунидан илгари ҳам Қуръон ҳақида умумий маълумотга эга бўлган. Лекин Қуръонни мустақил ўрганиш ва илмий жиҳатдан ўзлаштиришга Михайловское қишлоғида 1824 йилдагина муваффақ бўлди.
Қуръонга катта қизиқиш билан қараган Пушкиннинг бу муқаддас китобни махсус ўрганиши, бадиий-фалсафий жиҳатдан ўзлаштириши натижасида шоирнинг тўққиз бўлимдан иборат «Қуръондан иқтибос» шеърий туркуми яратилди. Шоир Михайловское қишлоғида сургундалик пайтида Верёвкин таржимаси асосида Қуръонни ўрганди ва иқтибосларида шу матнга асосланди.
Пушкиннинг Куръонни М.Верёвкин таржимаси асосида ўрганганлиги махсус тадқиқотларда исботланган. Шунга қарамай, С.А.Фомичёв Пушкин Верёвкин таржимасидан фойдаланиш баробарида Савари таржимасига ҳам асосланган, деган фикрни илгари суради. Тўғри, Пушкиннинг шахсий кутубхонасида Қуръоининг Савари таржима қилган франсузча нусхаси 825-саноқда сақданади. Лекин Савари таржимаси 1828 йил Парижда нашр этилган. Русияга етиб келиб, Пушкиннинг китоб жавонидан жой олгунича ҳам бирмунча вақт ўтган. Пушкин эса «Қуръондан иқтибос» асарини 1824 йил сентябрь ойларининг охиридан бошлаб 1825 йил 15 мартларида тугатган. Қўлёзма ёки қораламаларда қайта ишланганига асос бўладиган ёзувлар йўқ. Пушкин уларни шеърлар тўнламига киритиб, Петербургга юборган ва «Қуръондан иқтибос» 1825 йилнинг охирида нашр этилган.
Қуръонни ўрганишга киришган Пушкин ундан ижодий илҳомланиш даражасига етди. Шоирнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ руҳий ҳолатлар уни Қуръон билан дўст тутинишга, ундан тасалли манбаи сифатида мадад олишга сабаб бўлди.
1824 йил... Пушкин Михайловское қишлоғида сургунда. Шеърий заковати, ёшлик шижоати, руҳий камолотга интилиш, маънавий етукликка иштиёқ барқ урган, юксакларга парвоз этишни орзу қилган сор бургут қафасда...
Шоҳнинг айғоқчи миршаблари шоир дилидаги жароҳат яна ҳам изтиробли бўлишига эришадилар. Пушкиннинг отаси Сергей Львовични ўғлининг хатти-ҳаракатларини кузатувчи айғоқчи бўлишга кўндиришга муваффақ бўладилар.
Ёш шоирнинг ҳур хаёллари замонга сиғмади, қафасга солдилар, қафасга қулф қилиб отасини осдилар. Дардини кимга айтиб, кимга дод десин?!
Яратгандан ўзга нажоткор қани?!
Ягона дўст, хайрихоҳ, туну кун ҳамдам-овунчоқ Аллоҳ ато этган шеърий истеъдод эди. Фақат у шоирни тарк этмади. Ана шундай оғир кезларда Пушкин Қуръонни ўқиб тасалли ва ором олди. Бу ҳақда шоирнинг ўзи:
...Сирли ғорда қувғин кунлари
Ўқирдим лаззатбахш Куръонни.
Тўсат, тасалли фариштасин унлари
Парвозила келтирмиш менга туморни
Сирли синоатли қудратла
Муқаддас сўзларни санъатла
Чизмиш ғойибона даст ила.
(Таржима ўзимизники — Д.Қ.)
Албатта, бу сатрлар тугалланмаган хомаки қайдлар. Лекин шу қоралама қайдларнинг ўзиёқ Қуръон Пушкин руҳиятига қанчалик таскин ва ором берганини равшан ифода этади.
Пушкин шеъриятида «лаззатбахш» — «сладостный» сўзи икки бора учрайди. Бири Боқчасарой фонтанига бағишлаб ёзган «Лаззатбахш фавворалар шабадасида» шеърида, иккинчиси юқорида келтирилган манзумада.
Жисмонан чарчаган бемажол бир ҳолатда, руҳан толиққан афтодаҳол бир кайфиятда бўлсангиз, фаввора яқинига боринг. Биллур фавворанинг шаффоф томчилари, фавворадан эсаётган поклик ели бутун вужудингизни яйратади, томир-томирингиз кучга тўлиққандек бўлади, кўнглингизни осойишталик ва ором эгаллайди. Шундай ором бахш этувчи фавворани Пушкин лаззатбахш, деб атаган бўлса, иккинчи шундай лаззатни у Қуръондан топди ва бу муқаддас китобни айнан «лаззатбахш Қуръон» деб атади.
«Тасалли фариштаси» — Қуръон, унинг таълимоти, эзгулик руҳи эди. Шу эзгулик ғоялари, шукр ва сабр руҳи Пушкин учун балолардан - руҳий фожиалардан сақловчи «тумор» бўлди.
Куръондаги мўьжизавий илоҳий қудрат шоирнинг шеърий тафаккури лавҳига муқаддас сўзларни нақш ўйгандек ўчмас қилиб чизди. Натижада «Куръондан иқтибос» шеърий туркуми дунёга келди. Бу туркум ўз вақтида пушкиншуносларнинг ҳам эътиборшш тортган. Пушкиннниг Куръон матнга муносабати, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)га эътиқод ва эҳгиром билан қараши, шоир ижодида ислом таълимотшшш бадиий-эстетик талқини моҳияти хусусида турлича мулоҳазалар баён қилииган ва бу мулоҳазалар кўпинча бир-бирини инкор этади.
«Қуръондан иқтибос» шеърий туркумини таҳлил этувчи биринчи йўналишга кўра, Пушкин Куръон моҳиятини холис бадиий талқин қилган. Куръон сураларига хос хусусиятларни аслиятга мос маъно ва шаклларда ифода этган.
В.Г.Белинский(В.Г.Белинский. Соб. соч. в Зх томах. Т. 3. Соч. А.Пушкина.), Ф.М.Достоевский(Ф.М.Достоевский. М.: ОГИЗ, 1948.), Н.Н.Страхов(Н.Н.Страхов. Заметки о Пушкина и о других поэтов. Киев, 1898.), Г.АТуковский(Г.А.Гуковский. Пушкин и русскые романтики. М., 1965.), Д.И.Белкин(Д.И.Белкин. Концепцпя Востока в творчестве Пушкина авт. кан. дисс. М., 1970.) каби олимлар ана шу нуқтаи назарга асосланиб, «Куръондан иқтибос» шеърий туркумини таҳдил қилишган. В.Г.Белинский Пушкиннинг иқтибосларига ҳайрат билан қараган: «Куръонга иқгибослар исломият руҳини, араб шеъриятининг гўзаллигини тўлиқ мужассам этган, Пушкиннинг шеърий тафаккури тожидаги энг порлоқ олмосдир»(В.Г.Белинский. Соб. соч. в Зх томах. Т. 3. Соч. АПушкина. С. 418.), деб баҳо беради.
П.В.Анненков, Н.В.Фридман, Б.В.Томашевский каби олимлар эса «Куръондан иқтибос» шоирнинг шахсий кайфиятларинигина ифода этади, деб талқин қиладилар. Масалан, Б.В.Томашевский: «Куръондан иқтибос»да баъзи иборалардан бошқа Муҳаммад (с.а.в.)нинг руҳи ва услубини ўзлаштиришга ҳеч қандай интилиш сезилмайди; Пушкин Куръондан танлаб олинган парчалар матнидан анча узоқлашиб кетади; бу парчалар қолипига ўзининг мавзуларини ва ифода усулларини сингдиради; ўзи фойдаланаётган матн ифода усулларини умуман инъикос этмайди»(Б.Томашевский. Пушкин книга, II. М.—Л., 1961. С. 29.), деб ёзади.
Албатта, бу фикрга қўшилиб бўлмайди. Чунончи, бу сўзлар Томашевский шоирнинг иқтибослари моҳиятини умуман англамагани баробарида Куръони каримдан ҳам бутунлай бехабар эканини кўрсатади. Чунки Куръон мазмунидан, унинг сура ва оятлари маъносидан даражада хабардор инсон Пушкиннинг шеърлари ҳақида бундай мулоҳаза юрита олмайди. Пушкин мисралари билан Куръон оятларининг қиёсий таҳлили шоир баъзи оятларнинг эркин таржимасини берган, деган хулосага келиш мумкин даражада яқинликни намоён қилади. Пушкиннинг «Куръондан иқтибос» шеърий туркумини яратишдан бадиий-ғоявий нияти муқаддас китоб матнидан узоқлашиш мақсади эмас эди. Куръон таълимотини ўқиб-ўрганиш орқали Пушкин исломий таълимотни англашни ва англатишни истаган. Куръон таълимотидаги эзгулик ғоялари унинг руҳиятига поклик шабадалари янглиғ лаззат-бахш ором ва осойишта таскинлик олиб кирган.
Ҳурлик ғоялари, ночорларга шафқат талабида бўлгани туфайли ҳокимият кувғинига дучор бўлган Пушкин чеккан азиятлар исломдек эзгуликка ва имон-тавҳидга даъват туфайли мушриклар таъқибига учраган Муҳаммад (с.а.в.) бошларидан кечирган заҳматлар оддида ҳеч гап эмасди. Муҳаммад (с.а.в.) сабрлари Пушкинга ибрат «тасалли фариштасининг унлари» бўлиб эшитилди.
Куръоннинг айрим суралари матнини холис баён қилиб исломий таълимот ҳақида маълумот беришни; Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётлари билан таништиришни; шарқона фалсафий ва ахлоқий тафаккур учун Аллоҳнинг биру борлигини, ҳар ишга қодирлигини тан олиш асосий жиҳат эканини англатишни; Аллоҳниш ўз расули ва бандаларига марҳаматини Куръон оятлари асосида баён этишни ният қилган Пушкин Пайғамбар (с.а.в.)нинг таъқиб остидаги аҳволи руҳиятларини жуда чуқур ҳиссиёт билан тасвирлади.
Шоирнинг таржимаи ҳолини биринчи бўлиб тасниф этган Анненков: «У Куръоннинг муболағали ғояларига (эътибор қилинг: мўмин учун Аллоҳнинг муқаддас амрлари саналган исломий эътиқод Ғарб кишиларига «муболағали ғоялар» бўлиб туюлган) шунчалик берилиб кетган эдики, адабий доираларда Муҳаммад номини буюк санъаткор сифатида тарқатишни ўзининг бурчи деб билганлиги», шунинг учун ҳам Рьшеев: «...илтимос, ҳеч бўлмаса ўзинг суйган Муҳаммад ҳаққи, Байронга қулларча хизмат қилишни ташлагин», деб ёлворгани ҳақида маълумот беради. Пушкин ҳаётининг энг оғир дамларида Куръонга мурожаат қилган. У 1824 йил 29 ноябрда П.А.Вяземскийга ёзган мактубида: «...Принужден беш бежать из Макки в Медину, мой Коран пошел по рукам» — «...Маккадан Мадинага ҳижрат қилишга мажбур бўлдим. Менинг «қуръоним» қўлма-қўл бўлиб кетди», деб ёзади.
Таъқиб остида қолган Пушкин атроф-муҳитдан, изтиробли ўйлар, сургун туфайли қалбини эзаётган ҳиссиётлардан Шарққа, аниқроғи, Куръоннинг ҳикматлар диёрига ҳижрат қилади.
Фақат Пушкин эмас, бутун маърифий Оврупа «ҳижрат» маъносини яхши англаган чоғи. Чунки Гёте ҳам ўз девонида Шарқ оламиии акс эттиришга юз бурганини «ҳижрат» деб атаган. Шоирнинг «Ғарбу Шарқ девони» шу номдаги шеър билан бошланган.
Шарққа ҳижрат қилган Пушкин билан Гётенинг ҳижрат моҳиятлари бир-биридан фарқ қилади, албатта. Гёте тафаккурининг Ғарбдан Шарққа ҳижрати ихтиёрий парвоз эди. Шоир уни шартли равишда мажозий маънода «ҳижрат» деб атади. Пушкиннинг Қуръон диёрига — Ғарбдан Шарққа юз буриши мажбурий-ихтиёрий ҳижрат эди. Мажбурийлиги таъқиб туфайли ҳижрат қилинган - сургун кайфиятларининг таъсири остидаги ҳижрат эди. Ихтиёрийлиги шундаки, руҳий ҳижрат учун бошқа ҳеч қайси манбанинг ғоялар диёрига эмас, айнан Қуръоннинг ҳикматлар оламини шоир ўз хоҳиши ила ҳижрат макони сифатида танлади.
«Қуръондан иқтибос» туркумининг тузилишини Пушкин жуда чуқур ўйлаб яратган. Туркум тўққизта шеърдан иборат. Дастлабки шеърларда ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётларининг бошланғич даврлари ҳақида маълумот берилади. Н.Лобикова биринчи иқгибосга 93-сура, яъни «Зуҳо» сураси асос бўлган, деб ёзади.
Лекин синчиклаб кузатилса, Пушкин бу шеърни яратишда «Зуҳо» сурасидан ташқари яна бошқа суралардаги айрим оятлардан ҳам фойдалангани аниқ кўрилади(Биз бутун пшимиз давомида Қуръони каримнинг ўзбекча иқтибосларини Шайх Абдулазиз Мансурнпнг «Қуръонп карпм маъноларининг таржима ва тафспрп» китобидан келтпрамиз. Қуръони каримнинг русча матнлари Пушкин фойдаланган Верёвкин таржимасидан олинади. Пушкиннинг «Қуръоцдан иқтибос» шеърлари эса шоир Абдулла Шер таржимасида берилади. «Ёшлик» журнали, 1982. 7-сон. Б. 44—46.):
Клянусь четой и нечетой...
(Қасам ичаман жуфту тоқ билан. (Фажр, 3.)
Шеърий таржимаси: Онт ичаман жуфту тоқ ҳаққи. Клянусь утренней звездой...
(Нур сочиб турувчи юлдуз билан онт ичаман. (Ториқ, 3) Шеърий таржимаси: Онт ичаман ман Зуҳо ҳаққи.
Клянусь вечернею молитвой...
(Аср намози вақти билан қасам. (Аср, 1.)
Шеърий таржимаси: Хуфтондаги ибодат ҳаққи.
Юқоридаги парчалардан кўринадики, Пушкин биринчи шеър учун фақатгина «Зуҳо» сурасини асос қилиб олган эмас. Шоир учун «Фажр», «Ториқ», «Аср» сураларидаги Аллоҳнинг қасамлари илҳом берган. Мазкур шеърда шоир ягона Яратувчининг ҳақлигини унинг қасамлари орқали идрок этган. Шеърга ёзган шарҳларида Пушкин Аллоҳнинг бошқа қасамларини ҳам эслаб ўтади: «Куръоннииг бошқа жойларида Аллоҳ от туёқлари билан, анжир мевалари, Макканинг озодлиги, яхшилик ва ёмонлик, фаришталар ва инсон билан қасам ичади ва бу ҳолат Қуръонда ҳар дақиқада учрайди», деб ёзади. Мазкур шарҳда Пушкин эслаган қасамлар Куръоннинг «Тийн», «Адият», «Балад», «Назийат» каби сураларидаги қасамлардир.
Биринчи шеърнинг иккинчи бандидан бошлаб бевосита «Зуҳо» сурасининг мазмуни баён қилинади. Маълумки, «Иқроъ» сурасининг дастлабки беш ояти нозил бўлганидан кейин ваҳий узилиб қолган. Жаброил (а.с.) Куръон оятларини хабар қилмай қўйганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) бундан изтироб чекиб, маҳзун бўлганлар. Рақиблар шод бўлиб, «Муҳаммадни Рабби тарк этибди», деган миш-мишларни тарқатишган. Муҳаммад (с.а.в.): «Наҳотки мени Раббим тарк этган бўлса», деб надомат чекканлар. Шунда Аллоҳ субҳонаху ва таоло «Зуҳо» сурасини нозил қилиб, қанчалик марҳаматлар билаи сени эъзозлаган Раббинг сени ҳеч ҳам тарк этмайди, деб Пайғамбар (с.а.в.)га ҳамиша ҳамроҳ эканини изҳор қилган. «Зуҳо» сурасининг 3—11-оятлари худди шу ҳақда хабар беради.
Яъни:
3. (Эй Муҳаммад!) Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам!
4. Албатга, Сиз учун охират (саодати) дунё (фароғати)дан яхшироқдур.
5. Яқинда Раббингиз Сизга (шундай неъматларни) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз.
6. (Эй Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?!
7. Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?!
8. Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!
9. Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг.
10.    Соил (гадо)ни эса (малол олиб) жеркиманг.
11.    Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг».
Верёвкин таржимасида:
Не еси ненавистень ему; умедлънiе его к тебъ, наконецъ обрященiи твоему же успокоенiю.
Не далъли тебъ добраго убъжеша, егда сиротствовалъ ты Не возвелъ ли на путь правий егда отъ онаго уклонился ? Нищего тебя не обогатилъ ли?
Не обиждай же сиротъ, не отълили крохъ полъднихъ от убогихъ, возвъещай милости къ тебъ Божiй.
Таржимада:
Нет, не покинул я тебя.
Кого же в сень успокоенья
Я ввел, главу его любя,
И скрыл от зоркого гоненья?
Не я ль в день жажды напоил
Тебя пустынными водами?
Не я ль язык твой одарил
Могучей властью над умами?
Мужайся ж, презирай обман,
Стезею правды бодро следуй,
Люби сирот, и мой Коран
Дрожащей твари проповедуй.

Айтчи сени қачон тарк этдим,
Мен гўшаи таскин ичра айт,
Бошин силаб кимни беркитдим,
Синчил нигоҳ таъқиб этган пайт.
Мен эмасми, сен ташна учун
Саҳро сувин йўқдан бор қилган?
Мен эмасми, тилингни бутун
Ақлларга ҳукмдор қилган ?
Мардона бўл, ёв бил ёлғонни
Ҳақ йўлидан дадил юр марғуб
Етимларни суюб, Қуръонни
Қулларимга айлағил тарғиб.
Биз ҳар учала манбанинг матнини тўлиқ келтирдик. Ўқувчига мустақил мушоҳада учун имкон бердик. Зеро, Пушкин Қуръоннинг илоҳий моҳиятини теран бадиий идрок этгани, «Зуҳо» сурасининг мазмуни 1-иқтибосда шеърий йўсинда илоҳий ҳикмат сифатида тўлиқ ифодасини топгани ҳақидаги хулосаларимиз муболаға бўлиб туюлмаслиги учун холислик йўлини тутдик.
Юқоридаги матинарни қиёслаш И.С.Брагинскийнинг: «Биринчи иқтибос Қуръоннинг 43-сураси, яъни «Зухруф» сурасидан ва бир неча ибора ҳамда ташқи тузилишдан бошқа ҳеч қандай ўхшашлик йўқ», деган фикрини бутунлай рад этади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, 1-иқтибос асосан, «Зуҳо» сурасининг мазмунини баён қилади. Шунингдек, шоир «Ториқ», «Фажр», «Аср» сураларидан ҳам фойдаланган. «Ҳақ йўл» эса бизга «Фотиҳа» сурасининг 5-оятида мўминларнинг насибаси сифатида таъкидланган ва бошқа сураларда ҳам такрор-такрор башорат қилинган «сиротал мустақим»ни эслатади. Пушкин мазкур суралар билан ҳам чекланмаган. Пушкин бир шеърнинг ўзида Қуръоннинг бир печа суралари мазмуиини мужассам этишга интилганини рус пушкиншунослари ҳам таъкидлашган(Б.Томашевский. Пушкин книга II. М.—Л., 1961. С. 23—25.). У Қуръоннинг илоҳий моҳияти, ҳакимона руҳидан келиб чиқувчи ғояларни ҳам Аллоҳнинг Расулуллоҳ (с.а.в.)дек ҳабибига кўрсатган фазлу карами тимсолида мужассам этиб тасвирлайди. Масалан, «Бошин силаб кимни беркитдим, синчил нигоҳ таъқиб этган пайт» мисралари мазмуии «Зуҳо»да йўқ. Лекин жуда кўп бошқа сураларда фақатгина Муҳаммад (с.а.в.) эмас, жами пайғамбарларни ўз даврларининг кофирлари таъқиб қилишганида Аллоҳ таоло уларни ҳифзу ҳимоясига олгани ҳақида фикр юритилади.
«Мен эмасми тилингни бутун Ақлларга ҳукмдор қилган» мисралари ҳам худди шундай моҳиятга эга. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларига жами инсонлар онгига таъсир қилиб, уларга ҳодийлик қилиш вазифасини юклаган. Шеърда шу масъулият моҳияти таъкидланмоқда. «Мен эмасми сен ташна учун Саҳро сувин йўқдан бор қилган» мисралари эса Аллоҳ таолонинг бандаларига фазлу карам ила ато этган сон-саноқсиз неъматларидан биринигина Расулуллоҳ (с.а,-в.)га нисбат бериб, хосроқ шакдца ифодалайди. Куръони каримда Яратувчи — Холиқ бандаларига ҳисобсиз ажойиб неъматларни раво кўргани, инсонлар бунга шукрона келтириб, ёлғиз Аллоҳни маъбуд деб сиғинишлари лозимлиги, бу неъматларнинг ҳар бири илоҳий мўъжиза экани, уни фақат оқиллар англаши қайта-қайта такрорланган.
Пушкин Аллоҳ ўз расулига чексиз марҳаматлар кўрсатганини, пайғамбарга насиб этилган фазл мақоми у Зотга улуғ илоҳий фарзни бажариш бурчини ҳам юклашини, яъни илоҳий ҳукмларни, ҳидоят йўлига бошловчи амрларни баён қилувчи муқаддас Куръонга тарғиб қилишлари лозимлигини Куръон услубига мос равишда, пайғамбарга хитоб шаклида ифода этади.
«Зуҳо» сурасида Аллоҳ Пайғамбар (с.а.в.)га мурожаат қилиб: «Сенга насиб этган неъматларимнинг энг олийи пайғамбарликдир. Мен сенга инсониятга мураббий бўлиш неъматини ато этдим. Куръонни дастур сифатида нозил қилдим. Сен эса уни бандаларга тарғиб қилгин», деб хитоб этади. Куръон матнига мансуб бу ғояларни Пушкин айиаи талқин этади. Бу ғоялар бир сура ёки бир оят билан чекланмай, Куръоннинг моҳиятидан, умумий руҳидан келиб чиқувчи ғоялардир. Демак, Пушкин Куръонда мужассам бўлган илоҳий ҳикматларни, исломий таълимотдаги асосий моҳиятни ўзига яраша идрок эта олган ва аслига яқин бадиий талқинга муваффақ бўлган.
Бир оғиз сўз таржима ҳақида: Биринчи иқгибоснинг биринчи банди тўртинчи мисрасида Аллоҳнинг муқаддас қасамларидан бири: «Клянусь вечернею молитвой», деб ифодаланади. Шоир Абдулла Шер бу мисрани: «Хуфтондаги ибодат ҳаққи», деб таржима қилади. Агар Пушкин хуфтон намозини назарда тутганида, «ночная молитва», деб атаган бўларди. Верёвкин таржимасида «Аср» сураси «Клянуся часом молитви вечернiя», деб бошланган. «Аср» сураси 1-оятининг таржимаси билан Пушкиниинг шеърий мисраси бир-бирини айнан такрорлаши — шоир «вечерной молитвой» деганида аср намозини назарда тутгани аниқ аён бўлади.
Таржимада кечки пайт қилинадиган ибодат — аср хуфтон (тунги намоз)га айланиб кетган. Таржимадаги нуқсон шоирнинг шахсий камчилиги эмас, совет даврида миллатимиз «эришган» саводсизлик. Куръондан, исломдан шунчалик узоқлашиб кетдикки, энг оддий масалаларда ҳам адашадиган — аср намозини хуфтон ибодатидан фарқлай олмайдиган бўлиб қолдик.
Пушкиннинг 1-иқтибосининг таҳлилидан сўнг бундай хулосага келиш мумкин:
Аввало, шоир Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётлари тарихи, ислом дини тарихини яхши билган, «Қуръондан иқтибос» туркумини яратаётган пайтида Қуръоннинг Верёвкин таржимаси қўлида бўлган, у Куръон матнига қайта-қайта мурожаат қилган, оятлар маъносини аниқроқ англаш учун уларни такрор-такрор «тиловат» қилган.
Мазкур шеърни ёзаётганида Пушкин Куръонни тўлиқ «хатм» қилиб, фалсафий, ахлоқий ва илоҳий ҳикматлари тўғрисида таржима имкон берган даражада тасаввурга эга бўлган, шунинг учун «Зуҳо» сураси талқинига асосланган 1-иқтибос мазмуни ёлғиз шу сура оятлари баёни билан чекланмаган.
1-иқтибосда «Зуҳо»дан ташқари, «Фотиҳа», «Фажр», «Ториқ», «Аср» сураларига мансуб оятларга хос ғоялар, шунингдек, Аллоҳнинг ягона Холиқ экани, Муҳаммад (с.а.в.) оламлар Раббининг ҳақ расули — инсониятни сиротал мустақиймга етаклаб, унинг онгига ҳодийлик қилувчи, Аллоҳ одамлар «ақлига ҳукмдор» этиб тайинлаган пайғамбар эканликлари ва у зотга Куръон Аршдан туширилиб, башариятни унга тарғиб қилишлари лозимлиги ҳақидаги илоҳий амрлар умумлашган тарзда акс этган. Бу амрлар мазмуни Қуръоннинг бошқа сураларида ҳам мужассам бўлган.
Нима учун Пушкин биз юқорида номларини санаган бир неча сура оятларидан фойдаланган ҳолда асосан «Зуҳо» сурасига асосланган? Чунки Пушкин Қуръонда баён этилган воқеалар тадрижини аниқ илғай билган, қўлида тафсир китоблари бўлмагани ҳолда «Зуҳо» сураси Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарликларининг бошланғич даврига мансуб эканини мантиқан идрок қилган. У Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётлари тарихини тадрижийлик асосида яратиш мақсадида ўз тасвирини Расулуллоҳ (с.а.в.) пайғамбарликларининг дастлабки даврига мансуб «Зуҳо» сураси талқинидан бошлаган. Пушкин «Зуҳо» сураси оятлари мазмуни асосида «тарихи Муҳаммадия»дан мўъжаз бир манзара яратади. Яъни Аллоҳ таоло Муҳаммадга ёшлигидан раҳмат назари билан қараган; етимликда бошини силаган; камбағалликда давлат сари етаклаган; беҳисоб неъматлар ато этган; энг улуғ неъмат — Аршдан китоб нозил қилиб, расуллик мақомини насиб қилган; ниҳоят, инсониятга ҳодийлик қилиб, ботилни душман билиб, ҳақ сўзни тарғиб қилишни буюрган.
Зуҳо сураси тафсиридан хабари бор одам шоирнинг талқинидан тўлиқ қаноат ҳосил қилади.
Шоир Расулуллоҳ (с.а.в.) шахсиятлари ҳақида маълумот бериб, пайғамбар аёллари қандай экан, деган саволга жавоб беришга киришади.

Дилбар Қамбарованинг
"Қуръон бахш этган илҳом" китобидан