Шайх Муҳаммад Сохарий PDF Босма E-mail

Бу ер орзу ери эмас!
Шайх Муҳаммад Сохарий Муҳаммад Мустафо(с.а.в.)нинг муборак қабрлари зиёра-тига борди ва деди:
- Е Расулуллоҳ, сизга меҳмонмен. Ё менга зиёфат беринг, йўқса қабрингиз устидаги қандилларни синдирай.
Биров келди ва уни уйига элтиб зиёфат қилди. Сўнг кулиб, сўради:
- Расулуллоҳ (с.а.в.)га нима дедингиз?
Сохарий айтганини такрорлади ва мезбондан қаердан билганини сўради. Мезбон деди:
- Уйқуда эдим. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни туш кўрдим. Дедиларким, бир бадхўй меҳмоним бор. Бориб, унинг кўнглини хушнуд қил. Сўнг айтким, жойингни ўзгартирким, бу ер орзу ери эмас!