Абу Жаъфар Сомоний PDF Босма E-mail

Абдолларнинг таоми
Ул дебдурки, саёҳатда Лубнон тоғига тушдим. Абдоллар (валийларнинг бир тоифаси)нинг бир жамоаси йўликдилар. Бир йигит уларнинг хизматида эди. Ҳар оқшом бир микдор гиёҳни пишириб, дастурхонга қўяр эди. Уч кун бирга эдим, ҳар куни аҳвол шу эди. Тўртинчи куни дедиларким, бизнинг тирикчилигимизни кўрдинг, биз билан бирга бўлолмассан, боргил! Менга хайр дуоси қилдилар ва улардан айрилдим. Бир қанча вақтдан сўнг Бағдодга тушдим, хизматкор йигитни бозорда кўрдимки, даллоллик қилар эди. Ўшамикан, деб шубҳаландим. Суриштирсам, ўша йигит экан. Нега бу хорликка тушганини сўрадим. Дедиким, бир кун балиқ қовурдим, тақсимлаш чоғида яхшироқ қисмини ўз олдимга қўйдим. Бу ерга тушдим ва бу ҳолгаким, кўрарсен, қолдим.