97. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 12:13

Тинч ва хотиржамлик билан ичилган ёвғон умоч, хижолат ва машаққат билан ейилган қандли кулчадан яхшироқ. Эски чопон билан бемалол тупроқда ўтирмоқ — зарбафт тўн кийиб биров олдида тик тургандан яхшироқ.
Қитъа:
Ўзидек бир кийсага қарам бўлиб,   
Шодлик билан атлас-кимхоб устида ўтиргандан
Барча қийновлардан хотирни жам қилиб,
Камбағаллик бўйраси устида ўтиришлик кўп ортиқдир.