Бу китобни назмга солишда ўз муносабатини билдириш PDF Босма E-mail
20.06.2024 11:25

Бу ҳодиса ҳамон ёдимдан кўтарилмайди: болалик чоғимда мактабга қатнаб юрган кезларим эди. Болалар ерга мук тушганларича, ҳар тарафдан бир сабоқни эгаллаш учун ун чекар эдилар. Улар сабоқ оғирлигидан қийналар, "Каломуллоҳ"ни такрорлашдан озор тортар эдилар. Устод хотирани мустаҳкамлаш зеҳнни ўткирлаш ва саводимиз равон боисин учун шеър ўқитар эди. Баъзан насрдан "Гулистон"ни мутолаа қилсак, гоҳо "Бўстон" каби шеърий асарларни ўқир эдик.
Бу пайтда менинг қизиқувчан таъбим Фаридиддин Атторнинг "Мантиқ ут-тайр" достонига кўнгил қўйган эди. Мен бу асарни такрор-такрор ўқир, ёш кўнглим ундан баҳра топмоқда эди. Таъб унда ёзилган сўзларга ошно бўлгач, бошқа асарларни ўқишга майл кўрсатмади. Ундаги ажойиб ҳикоятларга ўрганиб қолдим, қуш тилидан айтилган киноя ва мажозий фикрлар менга ошно бўлиб қолди. У ердаги бирон фикрга зеҳним қизиқиб, унинг нима мақсадда айтилганини билишга ҳаракат этар эдим. Бундан оладиган завқ мени кўп хушҳол этиб, бу сўзларнинг шарҳлари мени лол этар эди. Шу аҳволда кўп вақт у билан машғул бўлиб, бу китобга эътиқодим тобора ортар эди.
Шундан сўнг мен кишилар билан улфат бўлишдан қочдим. Бу китоб хилватдагж энг қадрдон сирдошим бўлиб қолди. Натижада кишиларнинг яшаш тарзлари ва ҳаракатлари таъбимга малол кела бошлади. Оқибат бу китобга*ўлган ишқим мени шу хил шайдолик сари етаклади. Бй савдо мени девона бир ҳолга солиб, мен, узлат эшигини очай ва бу оламнинг бемаъни элидан қочай, дедим.
Болалар мендаги бу ҳолатни англагач, ғавғо-тўполон кўтарганча уни ота-онамга етказишди. Ота-онам менинг бу ҳолатимдан ваҳимага тушдилар. Улар: "Бу оташин сўзни унинг ёш, хом табъи кўтара олмайди. Бу асар унга оғирлик қилиб, у жинни бўлиб қолиши мумкин. Кейин уни тузатиб бўлмайди", деган хаёлга бордилар. Улар бу китобни қўлимдан тортиб олиб, уни бир жойга яширдилар ва кўнглимни у билан машғул бўлишдан маҳрум этдилар. Менга уни ўқишни қатъий манъ қилишиб, "Мантиқ ут-тайр" устида фикрлашни тақиқлаб қўйдилар. Ота-онам, шояд тез фурсатда ўғлимиз бу аҳволдан қутулиб, ўзига келиб қолар, деган умидда эдилар.
Лекин бу асар менга ёд бўлиб қолган эди. Уни доимо яширинча такрорлаб юрар эдим. Кўнглим қуш тили билан сирдош бўлиб, ундан бошқа сўзга майлим оз эди.
Мен турк шеъриятида байроқ кўтариб, бу мамлакатни бир қалам остида бирлаштирдим. Тўрт девон билан "Панж ганж" ҳеч бир қийинчиликсиз, ғам ва машаққат чекмаган ҳолда қўлга кирди. Агар тахмин этувчи котиб назм ва насримдаги шеъриятимни чамалаб кўрса, уни юз минг байт атрофида қиёс этар эди.
Шеърият соҳасида шунчалик муваффақиятларни қўлга киритган бўлсам-да, лекин бир хаёл сира ёдимдан кўтарилмас эди. Яъни Ҳақ мадад берса-ю, мен таржима йўли билан асар ёзсам. Бироқ бу асарни ёзиш жуда қийин бўлиб, бу ишни бажаришдан ожиз эдим. Қаламни равон юргизишга қўлим бормас эди. Оқибат кўрдимки, умрим тез ўтиб кетмоқда. Мен ўлиб, бу китоб ёзилмай қоладиганга ўхшайди. Бундан мен у дунёга армбн билан кетиб, бу армон ўти қалбимда умидсизлик доғини қолдирадими, деб ўйладим.
Шундан сўнг бу ишга киришиб, унга бирмунча вақтимни сарф этдим. Олтмиш ёшга қадам қўйганимда қуш тилини шарҳлаш учун қаламим учини йўндим. Бу ишда Шайх руҳидан мадад сўрадим, у менга ёрдам қўлини чўзди. Кечалари бу руҳ менга ёр бўлиб, таъбим бу маънога машғул бўлган пайтда доимо қўллаб турди. Қаламимни тез югуртириб, ҳар ярим кечага қадар қирқ-еллик байтни ёзмагунча тўхтамас, ажиб бир илҳом билан бетиним ишлар эдим. Шайх руҳидан кўп шижоат етиб, асаримни оз фурсатда тугалладим. Ўз-ўзимни қанчалик қийнамайин, бу асарни ёзиш мен учун оғир бўлиб, ундаги маъно кўздан яширинган эди. Аммо Шайх руҳидан мушкилим осон бўлиб, мендек бир номурод ўз муродига эришди.
Агар бир ғаввос кўп машаққат чекиб, ўзини бу денгизга ошно қилса, унинг қўлига гарчи дурлар илинмаса ҳам, бу денгиз мавжларида сузиб юрган хас-хашакларни йиғиб олса, сўнгра уларни қуритиб, ўтин қилса ва бу ўтиндан унинг вайрона кулбаси бир зум тутунсиз ёриса, деган умидим бор.
Мен бу денгиз ичра пок дурларни топа олмай, хас-хашакларни йиғиб олдим. Нима қилай, қўлимдан фақат шу ишгина келди, холос! Ҳижронда қолган таъбим шу билан ҳам қаноатланади! Олий мартабали шеър битувчи олам аҳлига ўз денгизидаги кондан нақд гавҳарлар сочган бўлса менинг ундан оширишга ҳаддим сиғармиди! Ундан олган эҳсонларни васф қилсам ҳам менга кифоя қилади.
Умидим шуки, ҳар ким бу китобга кўз солиб ўқиса ва ундаги сўзлардан кўнглига ҳарорат етса, уни Шайх нафасидан деб билсин ва бу асардан файз топиб, ўз муроди мақсадига эришсин. Бунда бизни ҳам у билан бир қаторда кўриб, кўнгли иккилик сари майл қилмасин.

Тамсил

Бир толиб киши кўнглига иштиёқ тушган ҳолда қийналиб, шаҳар оралаб кетиб бормоқда эди. Кўчада йиқилиб ётган деворни кўрди. Унинг атрофида кишилар тўпланиб, можаро қилмоқда эдилар. Чунки одамлар бу катта кўчадан ўтиб қайтишар, бугун эса девор йиқилиб, улар ўтадиган йўлни беркитиб қўйган эди. Одамлар:
-    Ё Раб! Энди қайси томондан ўтамиз? Э воҳ, буни энди ким иморат қилади? Ким бу деворни қайтадан уришга киришади?! - дейишарди.
Шу тариқа бирмунча муддат йўл тамоман бекилиб қолиб, барча кишилар йўлдан ўта олмай, ожиз қолишди.
Ел ичида ана шу хил изтироб ва чорасизлик бўлиб турган пайтда улар қошига умидвор толиб етиб келди. Бу ҳолатни кўргач, кўнглига хуш ёқиб, фарёд чекканча, ҳаяжон билан ўзидан кетди. Эл унинг бу ҳолатидан таажжубга тушиб: "У бекордан-бекорга, асоссиз равишда чинқириб, ўзидан кетди",- дедилар. У ҳушига келгач, истак ва мақсад даштида овора бўлган бу бечорадан ҳол-аҳвол сўрадилар. У шундай деди:
—    Мен бу ерда тўпланиб турган кишилами кўрдим, аммо уларнинг нима учун йиғилганликларини билмадим. Лекин авваллари бу томондан ўтаётганимда деворга бир назар ташлаб ўтар эдим. У доим бу томонга қийшайиб борар эди. Мана бугун у йиқилиб ҳам тушибди. Бу оддий жонсиз тупроқ бу хил сифат кўрсатиб, оқибатда ўзи истаган томонга йиқилиб тушибди. Мен эса ўзимдан ноумид бир ҳолдаман, истаган мақсадимдаҳ ҳам беҳад йироқдаман. Девор менга бу рамзни ошкор этгач, мен умидсизга ҳам умид юзланди: ҳақ мени қаёққа бошласа, ўша ёққа мутлақ йўлласин! Менинг асосий муродим фақру фанога эришмоқ эди, бу мушкилни менга Ҳақнинг ўзи осон қилди.
Бугун менга шундай бахт ёр бўлиб, беихтиёр шу ҳолатга тушдим.