Ўз мулоҳазаси қусури узрига тамсил PDF Босма E-mail
19.06.2024 21:25

Бир паришон табиатли девона бўлар эди. У биров савдосидан кўп зор аҳволга тушган эди. У кўнгил қўйган жонона давронга офат солувчи, балки ишваси билан барча жонлуарга қирон келтирувчи эди. Ҳусн бобида ҳур ва парилар ҳам унга таслим бўлган, ой ва қуёш ҳам унинг олдида чиройли кўринмас эди. Оламни унинг ҳусни ғавғоси тутган, турли шаҳарлар ва мамлакатларга унинг шов-шуви тарқалган эди. Ҳуснининг латофати гарчи чексиз бўлса-да, ва лекин у икки иш билан машҳур эди. Биринчиси, у билимдонлик ва зукколикда камолот соҳибаси бўлса, иккинчиси, шиддат билан жафо кўрсатишга ҳам уста эди.
Бир кун ишқда мажнунтабиат бўлиб қолган ошиқ маъшуқасини ёдга олиб, унинг юзини гулга, қаддини сарвга, кўринишини товусга, юришини қирғовулга қиёс қилди. Девона ўзига хуш ёққан бу сўзларни айтиб турганида, унинг олдига ой юзҳ дилбар етиб келиб, у айтган сўзларни пана жойдан туриб эшитди. Сўнгра юриб унинг қошига келди ва шундай деди:
-    Сен айтган бу таърифлар мен учун киноядан бешқа нарсалар эмас. Мен улардан ниҳоятда ор қиламан. Қоматимни сарв деб айтдинг, аммо сарв менинг қаддим каби хиром эта оладими?! Юзимни гул дединг, лекин қайси гулда мен каби юз балолик кўз ва қош бўлади! Кўринишимни товусга қиёс қилдинг, қачон товус элнинг ақлу ҳушини олибди?! Юришимни қирғовулга ўхшатдинг, аммо қай бир қирғовул кишилар қатлига сабаб бўла олган?!
Ой юзли гўзал ғазаб билан бу сўзларни айтиб, унга хитоб этди. Ошиқ унга жавоб қайтаришдан ожиз бир ҳолга тушди:
-    Мен хато қилиб қўйдим, бундан ниҳоятда шармандаман, шундай бўлса-да, сени васф этувчи бир гуноҳкор бандаман!
Ой кўринишли бу сўзларни эшитиб, шу заҳотиёқ:
-    Жаҳондан вужудингни йўқ қилиб юбораман!— дея унга ғазаб қилди. Девона ўзини ерга ташлаганча зор ёлвориб, шундай деди:
-    Эй ҳусни билан парилар ва ҳурларга орият келтирган. Мен сен тўғрингда нима сўз айтган бўлсам, уларнинг барчаси сенга бўлган муҳаббатим туфайлидир, ихлосим ва дўстлигим туфайлидир. Уларда ҳеч қандай шикоят, ўринсиз таъна-дашномлар ва киноялардан асар ҳам йўқ.
Аммо сени мақтаб, васф этишда камчиликка йўЖ. қўйибман: буни тан оламан. Энди ўзинг марҳамат кўрсатмасанг, ҳолим хароб бўлади. Мен айтган бу сўзларни нодонликка йўйсанг, уларнинг барчасини жаҳолат ва билмасликдан деб ҳисобласанг. Чунки уят мен телбани ҳалок қилмоқда, агар сен ҳам ўлдирмоқчи бўлсанг, бу энди менга оғир заҳмат бўлиб тушади!
Телба ўз нуқсонини бўйнига олиб, узрхоҳлик қилгач, париваш ҳам лутф кўргазиб, унинг қонидан кечди.

Ҳикоят

Бу йўл аҳлига етакчилик қилганлардан бири Хожа Абдуллоҳ Ансорий шундай деган эди:
-    Киши созини руд оҳангига мослаб, бу оҳанг ичра бир ёқимли қўшиқ айтса, бироқ бу куйи ва қўшиғидан мақсад Аллоҳни ёдга олиш бўлса, эй, пок эътиқодли, билгУки, унинг бу иши ғафлат оҳангж билан Қур он тиловат қилишдан яхшироқдир.
Агар қўшиқ ва нағмада огоҳлик мавжуд бўлса, бу тоат вақтидаги гумроҳликдан яхшироқ саналади.