Қушларнинг олий фанога эришиб, бақо васлига етгани PDF Босма E-mail
19.06.2024 21:24

Бу мусофирлар кўпгина денгиз ва қуруқликларни босиб ўтиб, кўзлаган манзилга етиб келган эдилар. Улар туну кун йўл юришдан сира ҳормасдан олдиларига ҳар қандай бало келса ҳам юз қайтармасдан ўз истакларига эришганларида, бу мағлуб тўдага жамолни кўришга тўсқинлик қиладиган парда тутилди. У қушларга ўз улуғворлигини кўрсатиб, қаршилик кўрсатса ҳам, бенаво қушлар ўз фикрларидан қайтмадилар. Гарчи улардан баъзилари кўнгилсизлик кўрсатган бўлсалар-да, Ҳудҳуд тўғри йўлга бошловчи сўзлари билан уларнинг тушкунлик ва кўнгилсизликка тушишига йўл қўймай, бу борада анча ваъзлар айтди. Ҳудҳуд айтган сўзлардан уларга жон кириб, мушкил ишлари янада осонлашди. Чунки уларга содиқлик ва ихлос қўйиш ёр бўлди, ёрни исташда эса бу икки ҳолатнинг фойдаси кўпдир. Гарчи улар улуғлик олдида тубан, хор бўлган бўлсалар-да, Ҳудҳуд уларни ғам емасликка чорлаб, кўпгина далиллар келтирди. Уларда мардоналик мавжуд бўлиб, комил йўлбошчиси ҳам оқил ва доно эди.
Шундай қилиб, бу содиқлик ва ихлосликдаги иккинчи фаногаъ эришиш ёрни уларга ошно қилди. Васл боғидан марҳамат кўрсатиш шабадаси эсиб ёки Масиҳнифжг покиза нафаси келиб, улар олдида ниқоб бўлиб турган барча пардаларни бирма-бир олиб ташлади. Нур ва зулматдан иборат бўлган ҳамма пардалар бартараф қилинди. Васл боғида шодлик ва мақсад гули очилиб, унинг муаттар бўйидан кўнгуллар яйради. Қушларнинг дилларидаги шикасталик йўқолиб, васл ичра бу хил мақсад ва шодликка эришдилар.
Бу гулшанда ҳар бир гул гўё бир кўзгу каби эди. Қушлар қаёққа қарасалар, ўзлари намоён бўлар эдилар. Бу ерда булардан бошқа яна нур ва соллик, ошкора ва яширин нарсаларнинг ҳаммаси бор эди. Бу гўё кишиларнинг кўзгуга қарагани ёки тиниқ, покиза сувга боққани каби эди. Ҳамма нарса бошдан-оёқ кўзга ташланиб, кўзгу ёки сувнинг киши аксини кўрсатганига ўхшар эди.
Бу ўттизта қушнинг шунча кўп машаққат ва ранж чекиб, бу ерга етиб келганларидан мақсад уларга Симурғ ўз юзини кўрсатиб, бу фанолардан ана шундай бақога эришмоқ эди. Аммо улар қаёққа қарасалар ўзларини кўрдилар.
Аллоҳ-Аллоҳ! Бу қандай ажойиб сўзки, Симурғни орзу қилган ўттизта қуш ўзларини ўша Симурғ сифатида кўрдилар!
Бунда худди садаф гавҳарга айлангани каби "ман араф" сири зоҳир бўлди.
Эй кўнгил! Бу нозик маъноли сўзлар қушлар тилидир, балки рамзу имо мулкидан хабардор бўлган кишилар тилидир. Гарчи бу сўзларни тушуниш қийин бўлиб, муаммоли бўлса-да, у риёзат чекиш билан равшанлашади. Чунки риёзат инсондаги ҳайвоний сифатларни йўқ қилади. Киши шу хилда ўз нафсониятини инкор эта олса, унда руҳий покликдан бошқа ҳеч нарса қолрнайди. Сен бу маънига хилофлик қилма!
Инсон зотида шундай шараф мужассам этилганки, агар у ўзидаги ёмон ахлоқни бартараф этиб, фиръавнликка тақлид этмаса, унда Мусога ўхшаш энг яхши суатлардан ўзга сифат қолрнайди. Ёки шараф ганжига эгалик қилиб, ўзидаги Абу Жаҳллик хислатини йўқотса, Ҳабибуллоҳдек юксак шарафга эришади ҳамда борлик ва йўқликдан огоҳ бўИади. Ваҳдат меърожига чиқиб, поклик сиридан унга хабар етади. Кўзи васл нуридан шундай ёришиб кетадики, бу пайтда орадан "менлик" ва "сенлик" йўқолади.
Ҳақ вужуди денгиз майжларини юзага келтиради. Майж нақшидан денгизга не зиён етади? Денгиз, хоҳ у мавжли боисин, хоҳ майжсиз, ўзидаги сув билан денгиз саналади. Сувсиз майж ҳосил бўлмайди. Мавжнинг бору йўқлиги денгизга боғлиқдир.
Агар сен буни чуқур ўйлаб кўрсанг ёки ишқ сирларини диққат билан мулоҳаза қилсанг, Аллоҳ сифати билан бирлашиб кетганингда, огоҳ хотиринг билан шу сўзларни айтишга журъат этасан: яъни, яратилган ҳамма нарсадан асосий мақсад сенинг ўзингсан! Сендан ташқарида ҳеч нарса майжуд эмас! Сен ўзинг зотнинг мухтасар тафсилисан ҳамда борлиқ мушкилларини тушуниб етувчисан! Шунинг учун ўз вужудингга тафаккур қилиб, нимани истамоқчи бўлсанг, фақат ўзингдан истагил!
Сен жаннат боғчасидаги ажиб бир гўзал қушсан ва шараф бўстонида покдомонсан. Лекин Симурғ истаган у қушлар галаси сулук ичра риёзат билан сайр қилиб, бу йўлда ўзларини қобил этдилар ва бу талабдан васл ҳосил қилдилар. Сенда ҳам у имконият тарзида майжуд бўлиб, агар ёмон феълингни тузатсанг, мақсадга эришасан! Агар бу йўлда ўзингни қобил этмай, пасту баланд сўз айтсанг, дорга осилишинг турган гап.
Кимки бу маънидан огоҳ бўлса, билгилки, бундай сўзларни айтишга тил қисқалик қилади. Бундаги сўз ўзгача-ю маъно ўзгачадир. Сўз билан машғул киши ундаги маънони англамайди.
Менга қандай маъно аён бўлган бўлса, уни қуш тилл билан баён қилдим. Айтган сўзларим фақат ўз зоҳирий маъносида тушунилмасин, ундаги чуқур маъноларнинг юзлари ёпилмасин. Бу сўзларимни фақат қуш тилини билганларгина фаҳмлай оладилар. Фаҳмлагач, ундаги мазмундан қаттиқ ваҳимага тушадилар.
Аммо зийрак қуш бу сўз тагида нималар борлигини дарҳол англайди. Бу сўз барча сўзлар ичида энг мушкилидир, у тилсиз кишиларнинг тилидир. Шарт шуки, уни англаган киши мабодо ўзгаларга шарҳ қилиб ўтирмасин, чунки тилидан бошига бирор офат етиши мумкин.
Эй АИлоҳ! Мен бу сўзларни айтиб, сенга тавба қиламан. Айтиб бўлмас сўзларим учун сенинг ўзингдан паноҳ истайман. Бу фикрларни ўзимча режаламадим, балки Аттор сўзларини шарҳ қилиб бердим. Сўзимга офат тушишидан ўзинг асра, кимга пайравлик қилаётганимни назарга ол. Агар мен хатога йўл қўйсам, у нуқсонсиздир, чунки у камол варақларига кўп хатлар ёзган. Сўзда агар табъим ғалат айтишга мойиллик кўрсатган бўлса, уни комил бошлиқ сўзлари туфайли деб бил. Мен унга издошлик қилиб, сен ҳақингда сўзлар айтдим, узримни қувватлаб, гуноҳимдан ўт.