Шайх Суфён Сурийнинг фанодан сўнгра бақога эришмоқ ҳақида айтган сўзи PDF Босма E-mail
19.06.2024 21:20

Шайх Суфён Сурийки (Абу Абдулло бинни Саид, 783-й.в.е.), у дин ҳамсуҳбатларининг пешвоси эди, Аллоҳ унинг жойини абадул-абад нурли қилсин. У маърифат ҳақида сўз юритаётган пайтда бир шогирди сўради:
-    Агар бир киши Аллоҳга етишмоқчи бўлса, бу мақсадга қай йўсинда эришади? У шундай жавоб берди:
—    Бунинг масофасини минг манзилдан иборат, деб бил. Уларнинг ҳар бирида дард ва офатлар бор. Бу ўт ва нур ўртасидаги ети денгиздан ташкил топган бўлиб, улардан ҳар биннинг кенглиги чексиздир. Бу денгизлардан ўтмоқчи бўлсанг, қаршингда домига тортувчи улкан балиқ намоён бўлади. У шундай даҳшатли балиқки, бир дам тортса, икки оламни бус-бутунича барча халқи (яратилган нарсалари) билан бирга қўшиб ютиб юборади. У истиғно денгизида мақом тутиб, унинг атрофида сузиб юради.