Дуррож(қирғовул) равиши нисбатида Ҳудҳуднинг қадам ургани PDF Босма E-mail
19.06.2024 20:11

—    Кел-кел, эй Дуррож! Сен ниҳоятда гўзалсан, жон қуши каби барчага ёқимлисан. Сен — ўрмонлар безаги, юришинг яшил майсаларга ривож беради. Мастона куйларинг дилни ўзига тортади, тингловчилар кўнглидан сабрни элтади. Ҳайъатинг чиройлию шаклинг дилпазир, суратинг келишгану нутқинг мислсиз! Шунча ёқимтой кўриниш, мафтункор тузилиш, чиройли ва равон сайрашинг билан ҳаммадан аввал сен бу кишандан озод бўлиб, ўша шоҳга ов бўлсанг арзийди. У тузоқ ёйганида жонингни фидо эт, бу ишинг билан сен абадий умрдан баҳраманд бўласан!