Қумрининг сайраши усулида Ҳудҳуднинг нағмасозлиги PDF Босма E-mail
19.06.2024 20:09

—    Эй бўстон Қумриси! Ўз аҳволинг ҳақида бир сайраб бергин. Ажойиб куйларинг билан қушлар тўдасини бир нафас лол қилиб, уларни беҳол этгил. Юср(денгиз ўсимлиги) тасбеҳини бўйнингга солиб олдинг, бу ҳақда сўз айтишдан тил оғир аҳволда қолди. Чунки сен ҳар бўстон аро сарсон кезасан, бу билан қонга беланиб, тупроққа ҳам қоришасан. Гоҳо ишқ савдосида мажнунлар каби маҳзун нолалар чекасан. Гўё сен висол боғини ёд этиб, бу янглиғ ошуфтаҳол бўлгандексан. Сенга қувончли хабар шуки, бу ғамда бенаво қолмасдан, тезда ўша гулшан томон ҳавога кўтарилгил!