Ҳудҳуднинг Товусга хитоб қилиб айтган чиройли сўзлари PDF Босма E-mail
19.06.2024 20:08

—    Эй Товус, давронни масту аласт қилувчи жилваларингни кўрсат! Бошинг узра раҳнамолик тожи бор, танинг латофат ва гўзалликка кон. Қоматингга ҳусну жамолинг шундай муносиб тушганки, тил уни васф этишда лолдир. Хилқатингга хўблик, зотингга эса маҳбублик ярашади. Лекин сен ўз масканингни, шоҳ қошида жилва қиладиган гулшанингни ёддан чиқарибсан. Бирданига у жаннатни унутиб юборма, бу харобазор ҳибсхонани тарк этгил. Шоҳ базмига эришиш шавқидан наво тортиб, у гўзал бўстон сари парвоз қилгин!