Жорияи Мажҳула PDF Босма E-mail

Черковдаги муслима аёл
Зуннун Мисрий дебдурки, менга ибодатга қаттиқ берилган бир канизакни мақтадилар. Қаердалигини суриштирдим. Дедиларким, бир дайр(черков)да манзил тутмиш.
Айтилган дайрга бордим. Жуда озғин бир заифани кўрдим, уйқусизлик кўзларидан намоён эди. Салом қилдим, алик олди. Дедим:
- Насронийлар масканида яшаяпсан?!
Деди:
- Кўз очгач, Тангри таолодан ўзга икки дунёда киши кўрармисан?!
Дедим:
- Ёлғизликдан ҳеч қўрққанмисан?!
Деди:
- Мендан йироқ бўл. Ул Зот менинг кўнглимни латиф ҳикматлари ва муҳаббатидан андоқ тўла қилибдики, кўнглимга Ундан Ўзга ҳеч махлуқ хаёли сиғмас.
Дедим:
- Сени ўз нафсингга ҳокима кўрмоқдаман, мени бу йўл торлигидан чиқар ва тўғри йўлга ҳидоят қил!
Деди:
- Эй йигит, тақвони йўл озиғи қил ва зуҳдни йўлинг, парҳезкорликни сафар халтаси айла, Худодан қўрқувчилар йўлида сулук қил. Оқибат бир эшикка етгайсанки, на эшикбон бор, на қоровул. Хазинабонларига буюр-гайларки, барча ишда сенга бўйсунгайлар.