Умми Муҳаммад PDF Босма E-mail

Истисқо дуоси
Шайх Абдулқодир Гилонийнинг аммаси-дир. Дерларки, бир йили Гилонда қурғоқчилик бўлди. Халқ истисқога чиқдилар, ёмғир ёғмади. Кўпчилик бўлиб, Умми Муҳаммад уйи эшигига келдилар ва ундан ёмғир дуосини ти-ладилар. Умми Муҳаммад уйининг эшигини супурди ва деди:
-Худоё, мен супурдим, Сен сув сеп!
Оз вақт ўтмади, ёмғир шундай шиддат билан ёғдики, оғзи очиқ сув идишлари сувдан тўлди.
- Кўз очгач, Тангри таолодан ўзга икки дунёда киши кўрармисан?!
Дедим:
- Елғизликдан ҳеч қўрққанмисан?!
Деди:
- Мендан йироқ бўл. Ул Зот менинг кўнглимни латиф ҳикматлари ва муҳаббатидан андоқ тўла қилибдики, кўнглимга Ундан Ўзга ҳеч махлуқ хаёли сиғмас.
Дедим:
- Сени ўз нафсингга ҳокима кўрмоқдаман, мени бу йўл торлигидан чиқар ва тўғри йўлга ҳидоят қил!
Деди:
- Эй йигит, тақвони йўл озиғи қил ва зуҳдни йўлинг, парҳезкорликни сафар халтаси айла, Худодан қўрқувчилар йўлида сулук қил. Оқибат бир эшикка етгайсанки, на эшикбон бор, на қоровул. Хазинабонларига буюр-гайларки, барча ишда сенга бўйсунгайлар.