Робиа Адавия PDF Босма E-mail

Робиа йиғиси
Бир куни Суфён Саврий Робиа олдига борди ва қўл кўтариб, дуо қилди:
- Аллоҳумма, инний асъалуккас-саломата.
(Ё Аллоҳ, Сендан тинчлик сўрайман).
Робиа йиғлади. Суфён сўради:
- Не учун йиғладинг?
Робиа деди:
- Мени сен йиғлатдинг!
Суфён деди:
- Нечук?
Робиа деди:
- Тинчлик дунёда унинг таркидир, аммо сен дунёга боғланиб қолгансан.
Бир куни Суфён Саврий унинг олдида деди: - «Во аҳзаноҳ» (Во, аламо).
Робиа деди:
- Ёлғон гапирма, агар сен маҳзун бўлсанг, тириклик кўзингга ширин кўринмасди.