Шайх Камол Хўжандий PDF Босма E-mail

Шайх Камол — Тошкандда
Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий (қ.с.) дебдурки, неча вақт Шош шаҳрида яшади ва бу вақтда гўшт емасди. Отам Шайхдан илтимос
Насойим ул-муҳаббат қилдиларки, агар мол гўшти солинган овқат тайёрласак, тановул қиласизми? Шайх ҳазиллашиб дебдилар: агар ҳўкизингнинг гўшти бўлса, майли.
Хожа Аҳрор отасининг яхши бир ҳўкизи бор эди. Шайх келишидан олдинроқ бу ҳўкизни сўйиб, гўштидан овқат тайёрлаган эканлар. Овқатни келтиришса, Шайх Камол тановул қилибдилар.
Бир парча бўйра ва бир ясси тош
Табриз шаҳрида яшайдиган хилватхонала-рига ўзларидан бошқа ҳеч ким кирмас эмиш. Шайхнинг вафотидан сўнг бориб кўрсалар, бир парча бўйра ва боши остида ясси бир тошдан бўлак ҳеч нарса йўқ эмиш.
Сел офатини қайтарган чодир
Сарой шаҳрида яшаб юрган пайтида бир мавзени ҳар йили сел олиб кетармиш. Шайхга бу ҳолатни айтибдилар. Шайх дебди:
- Бизнинг чодирни ўша ерда тикинг!
Шайх буюргандек қилишибди. Сув бошқа бу ерни хароб қилмабди.