Шайх Фаридуддин Аттор Нишобурий PDF Босма E-mail

Сен мендек ўла олмассен!
Тавбаларига сабаб бу бўлганким, бир куни атторлик дўконида савдо-сотиқ билан машғул эди. Бозор айни қизиган пайтда бир дар-веш дўкон эшигига келиб, бир неча марта «Худонинг йўлига бирор нарса беринг!» дейди. Парво қилмасдан, яна савдога берилибди. Дарвеш дебди:
- Эй хожа, қандай ўласан?
Ул зот дебдурлар:
- Сен қандай ўлсанг, мен ҳам шундай ўлгумдир.
Дарвеш дебди:
- Сен мендек ўлаолмассен!
Аттор ҳазратлари сўрабдилар:
- Нечук?!
Дарвеш айтибди:
- Мундоқ!
Ёғоч косасини бош остига қўйиб, «Валлоҳ» дебон жонини Ҳаққа таслим қилибди. Атторнинг аҳволи бутунлай ўзгариб, дўкон ва мол-матоҳидан бутунлай воз кечиб, тасаввуф йўлига кирибди.