Ҳаким Саноий Ғазнавий PDF Босма E-mail

Лойхўрнинг қадаҳсўзи ва Саноий тавбаси
Тавбасининг сабаби бу эмишки, Султон Маҳмуд Сабуктегин қиш фаслида ҳарбий юриш қилмоқчи бўлибди. Саноий бу муносабат билан қасида ёзиб, унинг олдига ошиқибди. Йўлда бир гулхан атрофида шаробнинг қуйқасини ичиб юргани учун Лойхўр лақаби билан машҳур бўлган девонани кўриб қолибди. Лойхўр соқийга айтармиш:
- Қадаҳни тўлдир, Ғазнавий Маҳмудгинанинг кўрлигига ичай!
Соқий демиш:
- Султон Маҳмуд исломпаноҳ подшоҳи-миздир ва ғозий кишидир. Нега уни кўр дегайсен?
Лойхўр айтармиш:
- Кўзтўймас кишидир, босиб олган мулкига ҳали тўлиқ эгамен бўлмай, яна бошқа босқинни бошлайди.
Шундай деб қадаҳни сипқорибди. Сўнг яна дебдур:
- Яна бир қадаҳ тутки, Саноий деган шоирнинг кўрлигига ичай!
Соқийси дебдур:
- Саноий фозил ва нозикхаёл кишидир. Нечук мундоқ дегайсен?
Лойхўр айтибди:
- Агар Саноий фозил киши бўлганида эди, бир ишига ярайдиган нарса билан машғул бўларди. Бир неча мадҳу санони қоғозга битибдирки, ҳеч бир ишга ярамас. У ўзи аслида нима учун дунёга келганини ҳам англамаган кишидир.
Саноий бу сўзни эшитиб, ҳоли бутунлай ўзгарди ва Лойхўр танбеҳи билан ғафлат мастлигидан ўзига келди ва сулукка машғул бўлди.