Мавлоно Мир имом PDF Босма E-mail

Ҳожатбарор
Самарқандда яшарди. Валийлик осори юзида зоҳир эди. Замон подшоҳи ва давлат арбоб-лари унга нисбатан ҳурматлари баланд эди. Подшоҳ ёки бирор арбобга бирор кишининг ҳожати тушса-ю, чорасини тополмаса, унга илтижо қиларди. Ул зот эринмасдан туриб, ёши бир жойга бориб қолганига қарамасдан, подшоҳ ҳузурига борарди ва тахтининг олдига тушиб, ўша одамнинг арзини етказиб, ишини битказиб келарди. Самарқандда ёғингарчилик туфайли балчиқ кўп бўлур, аммо бу ҳам уни мусулмонлар ҳожатини чиқаришдан ман этолмасди.