Адиб Аҳмад PDF Босма E-mail

Имом Аъзамнинг дилписанд шогирди
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло зоҳир кўзини ёпиқ - басир яратгани билан кўнгил кўзини мунаввар қилганди.
Нақл қилишларича, бир куни Ҳазрати Имом Аъзам(р.а)дан сўрадилар:
- Қайси шогирдингиздан кўнглингиз тилар даражада розисиз?
Имом Муҳаммад ва Имом Абу Юсуф каби етук шогирдларни тарбиялаётган Имом Аъзам дебдурлар:
- Шогирдларимнинг ҳаммаси яхши. Аммо давранинг энг қуйи сафида ўтириб, бир масалани пухта ўзлаштириш учун ҳар куни пойи пиёда тўрт минг қадам йўл босиб келадиган ул кўр турк (яъни, Адиб Аҳмад)нинг таҳсил олиши менинг кўнглимдагидекдир.